Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ ОИЛАСИ” МАВЗУСИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-08-26 21:39:26    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан “Янги Ўзбекистоннинг янги оиласи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда вилоят Оила ва Хотин-қизлар бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари раҳбарлари, туман-шаҳар имом-хатиблари, отинойилари, “Оқила аёллар” ҳаракати туман-шаҳар раҳбарлари, ФҲДЁ бўлими мудиралари ҳамда оила қуриш остонасида турган ёш йигит-қизлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова “Мақсадимиз ажримлар бўлмасин, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилмасин. Қизлар тушган жойларида турмуш ўртоғининг яқини ва қариндош-уруғини ҳурмат қилишни ўз бурчи, садоқат белгиси деб билсинлар, оила қуриш остонасида турган ўғил болалар оилани муқаддас даргоҳ деб аёлига, оила аъзоларига эътиборли ва масъулиятли бўлишини истаймиз” деган фикр билан учрашувнинг мақсад-моҳиятини тушунтириб берди.

Иштирокчилар эътиборига Тошлоқ тумани бош имом хатиби Шукурулло Эгамбердиевнинг “Исломда оила муқаддас”, вилоят бош отинойиси Ҳилолахон Комилованинг “Қайнона ва келин муносабатларида миллий қадриятларимизнинг ўрни”, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулчеҳра Жўраеванинг “Келиннинг янги оилага мослашуви – шахслараро муносабатлар”, вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Санжарбек Йўлдашевнинг “Оилада эр ва хотиннинг ҳуқуқ ва бурчлари” мавзусидаги маърузалари тақдим этилди.

Тадбир сўнгида қатнашчилар томонидан берилган таклиф, мулоҳаза ва саволларга мутасадди вакиллар жавоб ва муносабат билдирдилар.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram