Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “УМИД НИҲОЛЛАРИ-2022” СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2022-08-28 09:55:14    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона давлат университетининг спорт ўйингоҳида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақасининг вилоят босқичида ғолиб ва совриндор бўлган 509 нафар ўқувчилар ҳамда уларнинг 51 нафар мураббийларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Спорт кечасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шахрилло Маҳмудов, Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгаши раиси Баҳодир Махситов иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими кичик олимпиада номини олган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари барча иштирокчилари, совриндорларни мустақиллик байрами билан самимий қутлаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, бошқа давлатларда бўлмаган тизим ташкил қилинганлиги, бугунги кунда ёшларимизни спортга қизиқишини орттириш, оммавий спортга кенг жалб қилиш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этди.

“Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг ҳудудий босқичлари вилоятимизда юксак савияда ўтказилиб, спортнинг ўндан ортиқ тури бўйича беллашилди. Мусобақанинг мактаб босқичларида жами 515 минг нафар ўғил-қизлар куч синашиб, уларнинг 103 минг нафари шаҳар ва туман босқичларида ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Ўтказилган ҳудудий ва вилоят финал босқичларида 2983 нафар ўқувчи иштирок этган бўлса, шундан 1200 нафарини қизлар ташкил этди.

“Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақасининг вилоят финал босқичида 1-ўринни эгаллаган ўқувчиларнинг ҳар бири ноутбук (166 та), 2-ўрин телевизор (166 та), 3-ўрин велосипед (177 та) ва 1-3-даражали медаль, диплом ва кубоклар, шунингдек, уларни мусобақаларга тайёрлаган ўқитувчи-мураббийлари эса спорт экипировкалари билан тақдирландилар.

Умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган Бешариқ тумани жамоаси Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида “Damas” русумли автомашина калитини вилоят ҳокимидан қабул қилиб олдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram