Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ҚУВА ТУМАНИДА ТАЪЛИМ ВА ТИББИЁТ СОҲАЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2022-09-12 18:31:28    45

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қува туманида амалга оширилган янги лойиҳаларни кўздан кечириш жараёнида дастурлаш ва инглиз тили ўқитишга ихтисослашган “IT Westen English School” ўқув маркази фаолияти билан танишди. Тадбиркор Асадбек Холматов томонидан ташкил этилган ушбу марказда ҳозирги кунда 200 нафардан ортиқ туман ёшлари таълим олмоқдалар. Хайрулло Бозоров марказ ўқувчилари билан мулоқот қилди, улар эгаллаётган замонавий билимлар даражасини ўрганди. Вилоят ҳокими томонидан ушбу ўқув марказига 10 та замонавий компьютер жамланмаси совға қилинадиган бўлди.

Хайрулло Бозоров шунингдек, туманнинг Мустақиллик маҳалласи ҳудудида яқиндагина иш бошлаган “Ўрабоши шифо диагностика” томонидан ташкил этилган “Qubbo medical centre” хусусий клиникасида бўлди. Тадбиркор Абдулҳамид Қирғизбоевнинг ташаббуси билан 20 миллиард сўм маблағ йўналтириш ҳисобига барпо этилган 60 ўринли ушбу кўп тармоқли тиббиёт масканида неврохирургия, кардиология, терапия, проктология каби 10 дан зиёд йўналишда аҳолига тиббий хизматлар кўрсатилади. Кореядан олиб келиб ўрнатилган замонавий тиббий аппаратлар ёрдамида келгуси ойдан бошлаб умуртқа диск чурраси (грижа), қорин бўшлиғи ва мия соҳаларида жарроҳлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram