Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 169 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВОДИЛДА 500 ЎРИНЛИ ХУСУСИЙ МАКТАБ ИШ БОШЛАДИ

×

 2022-09-16 08:48:03    534

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона тумани Водил МФЙ ҳудудида иш бошлаган “Vodil” инновацион хусусий таълим мактаби фаолияти билан танишди.

Жорий ўқув йилида ўқувчиларга ўз бағрини очган 500 ўринли ушбу ўқув маскани, ташаббускор Ҳаётжон Холмирзаев томонидан ташкил этилган. Мактабда фанлар чуқурлаштирилган тартибда, замонавий методикага таянган ҳолда, махсус ишлаб чиқилган ва Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ва дастур асосида ўқитилади. Умумий қиймати 12 миллиард сўмлик лойиҳанинг биринчи босқичида мактаб биноси қуриб жиҳозланган бўлса, иккинчи босқичда ўқувчилар учун ётоқхона барпо этишга киришилган.

“Ҳаётжон Холмирзаев” ўқув маркази негизида ташкил этилган мактабда ҳозирда 8-11 синф ўқувчилари турли йўналишдаги синфларда таълим олмоқдалар. Бу ўқув марказининг ўтган йилги 590 нафар битирувчиларидан 557 нафари ёки 95 фоизи олийгоҳлар талабаларига айланишган.

Вилоят раҳбари синфларда ўқувчилар билан мулоқот қилди, уларнинг келажакдаги режалари юзасидан суҳбатлашди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram