Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЕНАТ ИШЧИ ГУРУҲИ ФАРҒОНАДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ, ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БЎЙИЧА ЎРГАНИШ БОШЛАДИ

×

 2022-09-19 20:57:48    41

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Фарғонада инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни комплекс равишда ўрганиш масаласи кун тартибида бўлди.

Йиғилишда Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси, ишчи гуруҳи раҳбари Толибжон Мадумаров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, мутасадди идора ва ташкилотлар масъуллари, шаҳар-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиқлари қатнашди.

Сўз олганлар 2021 йил ҳамда жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига кўра, иқтисодий натижалари, экспорт кўрсаткичлари, инвестициявий жозибадорлиги, иш ўринларини яратиш бўйича Фарғона вилояти Республика миқёсида иккинчи, айрим йўналишларда эса биринчи ўринда эканлигини алоҳида қайд этдилар.

Фарғонанинг бошқа вилоятларга намуна бўладиган жиҳатлари борлигига эътибор қаратган ишчи гуруҳи раҳбари Толибжон Мадумаров, вилоятда 90 тадан зиёд кичик саноат зоналари, 600 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари мавжудлигини таъкидлади. Амалга оширилган ишлар жойига чиқиб ўрганилиб, ишчи гуруҳи ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятига ҳам баҳо беришини айтиб ўтди.

Шунингдек, Республика даражасида ечим топиши керак бўлган муаммолар, Сенат ишчи гуруҳининг ўрганиш ишлари якунлари Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси муҳокамасига қўйилиши маълум қилинди.

Сенат ишчи гуруҳи аъзолари таништирилиб, бир ҳафта давомида олиб борилиши керак бўлган вазифалар келишиб олинди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram