Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 110 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-11-12 17:59:56    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоятимизнинг барча ҳудудларидан тиббиёт ходимлари, соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбар ва масъул ходимлари, фахрийлар иштирок этдилар.

Инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга ўзини бағишлаган вилоятимиз тиббиёт ходимларини байрам билан қутлаш учун сўз олган Хайрулло Бозоров, , тиббиёт соҳаси ва шифокорларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти нақадар муҳим эканлигига алоҳида эътибор қаратди. Вилоятимизда сўнгги йилларда бу соҳанинг жадал ривожланиб бораётгани, эришилаётган натижалар ва янги марралар ҳақида тўхталган вилоят ҳокими, жорий йилда илк бор буйрак кўчириб ўтказиш, аорта-коронар шунтлаш, юрак клапанларини протезлаш орқали юрак нуқсонини бартараф этиш ҳамда эндопротезлаш каби 30 дан ортиқ юқори технологик операция турлари амалиётга тадбиқ этилганини мамнуният билан тилга олди.

Жорий йилда вилоятимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш мақсадида Республика бюджети ҳисобидан жами 179,8 млрд. сўм, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 78,1 млрд. сўм маблағ ажратилганини қайд этган вилоят ҳокими, Давлатимиз раҳбари бошчилигидаги олиб борилаётган тиббиётдаги ислоҳотларнинг бош мазмуни инсон қадри эканини таъкидлади.

Тадбирда вилоят ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан вилоятимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга, соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг жорий этишга ва тиббий маданиятни оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган тиббиёт соҳаси ходимларининг катта гуруҳи вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи, ташаккурномаси ва совғалари билан тақдирландилар. Ўз ҳаётини инсоннинг соғлиғи ва ҳаёти тўғрисида ғамхўрлик қилишга бағишлаган тиббиёт ходимларидан яна бир гуруҳига “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони, шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаккурномалари тақдим этилди. 

Байрам тадбири бир пиёла чой устида таниқли санъаткорлар, рақс ансамбллари иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram