Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХНИНГ ҲУШЁР МФЙ ҲУДУДИДА ЯНГИ МАДАНИЯТ УЙИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2022-11-16 21:43:46    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманининг Ҳушёр МФЙ ҳудудида замонавий янги маданият уйини тантанали фойдаланишга топшириш тадбирида иштирок этди.

3,5 миллиард сўм сарфлаб барпо этилган ушбу маданият маскани, қишлоқдаги талабга жавоб бермай қолган эски маданият уйи биноси ўрнида қад ростлади.

Очилиш тадбирида сўз олган вилоят ҳокими, Президентимизнинг юксак эътиборлари натижасида сўнгги йилларда Сўхда улкан тарихий янгиланишлар амалга оширилаётгани, Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган алоҳида қарор натижасида туман бугун ҳар томонлама тараққиётга йўл тутганини таъкидлади. Туманда янги иш ўринлари яратилиши ва тадбиркорликни қўллаб-қувватланиши ўз натижаларини беришга бошлаганини қайд этган вилоят раҳбари, бу йил тарихда илк бор Сўх туманининг хорижга экспорти ҳажми 6,5 миллион долларга етганини мамнуният билан мисол келтирди.

Буюк саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур қадами етган Ҳушёр маҳалласида Бобур музейини ташкил этиш бўйича ташаббусга киришилганини эшитган вилоят ҳокими, ушбу музейни замонавий тарзда барпо этиш ҳамда жиҳозлаш учун молиявий кўмак берилишини маълум қилди.

Ҳушёр маҳалласи ҳудудида суғориш тизимини яхшилаш учун "Қизилқиёқ" насос станциясини реконструкция қилиш масаласида вилоят ҳокимига қилинган мурожаат ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди. Бу борада масъулларга тегишли вазифалар юкланди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram