Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚАРО АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРAВОНЛИККА БАРҲАМ БЕРИШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАРҒОНАДА “АЁЛЛАР СПОРТ ФЕСТИВАЛИ” БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2022-11-26 13:54:44    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида “Аёллар спорт фестивали”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Нодира Эгамбердиева ҳам иштирок этди.

Очилиш тадбирида ушбу фестиваль 25 ноябрдан 10 декабрга қадар Қўмита ҳамда Республика Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ташаббуси билан вилоятимизда ҳам ўтказилаётган “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси доирасида ташкил этилгани таъкидланди.

25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўрaвонликка барҳам бериш куни юртимизда ҳам муносиб нишонланаётгани, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли тизимли ишлар йўлга қўйилгани айтиб ўтилди.

Аёллар ўртасида спорт мусобақаларининг ўтказилаётгани хотин-қизларни спортга бўлган иштиёқини янада ошириш билан бир қаторда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани қайд этилди.

Шундан сўнг ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари барчада илиқ таассурот қолдирди.

Ҳакамлар томонидан мусобақа Низоми тушунтирилиб, шашка, стол тенниси, гимнастрада, югуриш, дартс каби спорт турларида шаҳар-туманлардан келган 200 нафардан зиёд иштирокчилар қизғин бахсларга киришдилар.

Мусобақа якунида ғолиблар номи аниқланиб, уларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ҳамда дипломлари топширилади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram