Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭНГ ИЛҒОР ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН СЎХ ТУМАНИ ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРИДА ХИЗМАТ ҚИЛИШНИ БУГУН ҲАР БИР ҲАРБИЙ ОРЗУ ҚИЛАДИ

×

 2023-01-16 09:02:15    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Шарқий ҳарбий округнинг Сўх туманида жойлашган ҳарбий қисмида барпо янги объектлар ҳамда капитал таъмирдан чиқарилган бино-иншоотларни ҳарбийларга фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Лутфулла Бузруков, вилоят секторлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлари раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Президентимиз томонидан бошланган ислоҳотлар ҳарбий соҳада ўз ижобий натижасини кўрсатаётгани, ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилиб, жойларда давлат ҳокимияти органлари ҳам мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб келаётгани тадбир давомида алоҳида қайд этилди.

Ҳарбий қисмда вилоят бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилган 18,9 млрд. сўмлик лойиҳа асосида 300 ўринлик маданият саройи, 300 киши бир вақтда шуғулланишига мўлжалланган кўп функцияли спорт мажмуаси, очиқ ўйингоҳ , техника парки ташкил этилди, 90 кишига мўлжалланган ётоқхона капитал таъмирдан чиқарилди, қисм ҳудуди ободонлаштирилди. Шунингдек, ҳарбий қисмга туташ ҳудудда ДХШ тамойили асосида 60 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти барпо этилди.

“Армия ва халқ – бир тану бир жондир” деган ғояни амалда таъминлаш, Сўх тумани ёшларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий қисм ҳудудидаги маданият саройи ҳамда спорт иншоотлари ҳудудда яшовчи ёшлар фойдаланишлари учун доимий очиқ эканлиги эълон қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram