Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОН ШАҲАР МУСИҚАЛИ МАҚОМ ТЕАТРИ УЧУН ТУРК МЕЪМОРЛАРИ ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ БИНО БАРПО ЭТИЛАДИ

×

 2023-01-18 17:18:17    319

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Меҳмет Бекташ бошчилигидаги Туркиянинг Studio Vertebra меъморлик компанияси вакилларини қабул қилди.

Ўзбекистонда қатор муваффақиятли лойиҳаларнинг муаллифлигини қилаётган Studio Vertebra вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда компания томонидан Фарғона вилояти учун ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ҳамда концепциялар муҳокама қилинди.

Хусусан, Марғилон шаҳридаги собиқ ''AQUA PARK'' ҳудудида жорий йилда қурилиш ишлари бошланиши режалаштирилаётган Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг 500 ўринли янги биноси лойиҳасининг якуний кўриниши вилоят ҳокимига тақдим этилди.

Studio Vertebra меъморлари томонидан Фарғона шаҳрида Қиргули спорт-балиқчилик хўжалиги сифатида фойдаланиб келинаётган кўлни замонавий туристик хизматлар билан бойитилган чўмилиш ва дам олиш зонасига айлантириш бўйича лойиҳа концепцияси ишлаб чиқилишига келишиб олинди. Ушбу ҳудуддан замонавий меҳмонхона, барча шароитларга эга пляж, сув бўйига жойлаштириладиган ресторанлар ва хизмат кўрсатиш шахобчалари ўрин олиши мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Шунингдек, вилоятимизда барпо этилиши кўзда тутилаётган Кўргазмалар маркази лойиҳа концепцияси ҳам вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан Studio Vertebra компанияси билан биргаликда ишлаб чиқиладиган бўлди. Лойиҳа конценциясига кўргазма павильонлари, бизнес маркази, 500 ўринли конференциялар зали ва бошқа объектларнинг киритилиши белгилаб берилди.

Учрашувда вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Лазиз Позилов ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram