Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МОДЕРНИЗАЦИЯ НАТИЖАСИДА ФАРҒОНА НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИДА ХОМАШЁНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ҲАЖМИ ИККИ БАРОБАРГА КЎПАЯДИ

×

 2023-03-18 19:19:24    113

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида бўлиб, “Sanoat Energetika Guruhi” (Saneg) МЧЖ ХК томонидан заводни модернизациялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Завод директори Ҳабиб Латипов томонидан умумий қиймати 389,3 миллион доллар бўлган модернизация лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот ўтказилди.

Модернизация жараёни тугаллангач, 2024 йилга келиб ФНҚИЗда хомашёни қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга, яъни йилига 2 миллион тоннагача, углеводородларни қайта ишлаш чуқурлигини эса 87 фоиздан 92 фоизгача ошириш имконияти туғилиши маълум қилинди.

Айни пайтда модернизация лойиҳаси доирасида кимёвий сув тайёрлаш қурилмасига эга бўлган буғ қозонини қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Гидрокрекинг, водород ишлаб чиқариш, қисқа циклли ажратиш ускуналари қурилмоқда.

Шунингдек, ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини бошқариш бўйича ягона операторлик маркази қурилиши ҳам давом эттирилмоқда. Ушбу марказнинг мутахассислари сони 200 дан ортади.

Эски тозалаш иншоотларини нефтшлам маҳсулотларидан тозалаш жараёни давом этаётган бўлиб, кейинчалик иккиламчи маҳсулот қайта ишланганидан кейин улардан яна фойдаланилади. Бу компаниянинг экологик хавфсизлик бўйича мажбуриятларининг муҳим қисмидир. Заводда фойдаланишга топширилган, Ўзбекистондаги ягона бўлган нефть шламидан нефтни ажратиб олиш қурилмаси ФНҚИЗда ҳосил бўлган нефть шламини, шунингдек, республикамиздаги бошқа корхоналарнинг нефть шламларини утилизация қилиш имконини беради.

Завод ҳудудида ишчиларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш учун 80 сотихли замонавий иссиқхона барпо этилди, махсус кийим-бошлар тикиш учун 50 ўринли тикув цехи ташкил этилди. Завод ишчи-ходимлари учун лойиҳа қиймати 3,57 миллион доллар бўлган, замонавий талабларга жавоб берувчи, барча қулайликларга эга бўлган маиший мажмуа барпо этилди.

Модернизация лойиҳасини амалга ошириш ишларига жами 100 дан зиёд махсус техника ва 1000 дан ортиқ ишчи жалб этилган. Бугунги кунда заводда жами 4200 киши меҳнат қилмоқда.

Модернизация ишларининг якунланиши Фарғона НҚИЗнинг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини ошириш имконини бериши қайд этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram