Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-03-22 14:44:45    279

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳри Тарона кўчасида бунёд этилган кўп қаватли уйлардан Миллий гвардия ходимларига хонадонлар калитларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқарма бошлиғи Шавкат Акбаров, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев иштирок этдилар.

Тинчлик ва тотувлик тимсоли Наврўз байрами Фарғонада ҳам кўтаринки руҳда, юқори кайфиятда, хайру саховат тадбирлари билан ўтаётганини қайд этган вилоят раҳбари, байрам билан йиғилганларни қутлади. Президентимиз ташаббуси билан юртимизда ҳар жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан халқимиз манфаатларига, инсон қадрини улуғлашга, осойишталигимизни муносиб ҳимоя қилишга хизмат қилаётганлигига эътибор қаратди. Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш ва улар учун қулай шароитлар яратиш борасида ҳам катта ишлар олиб борилаётганлиги қайд этилиб, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг ҳам муносиб ўрни борлиги алоҳида эътироф этилди.

Ушбу хонадонлар Миллий гвардия ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун ҳақиқий кичик Ватан бўлишлигига тилак билдирилди.

2 та 9 қаватли турар-жой биноларида жойлашган 20 та хонадон калитлари ҳарбий хизматчиларга тантанали тарзда топширилди.

Меҳмонлар хонадонлар эгалари билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуриб, янги уйлардаги шароитлар билан танишдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram