Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 225 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЗАМОНАВИЙ ҚУРИЛИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА ЯНГИ ТУРДАГИ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА КЎРГАЗМА-СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-05-24 19:08:31    98

PDF юклаш
Чоп этиш


Вазирлар Маҳкамаси ташаббуси билан Қурилиш ва Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, “Ўзмахсусмонтажқурилиш” АК ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Фарғона шаҳридаги “Кимёгарлар” саройида ташкил этилган тадбирга қурилиш ва лойиҳа ташкилотлари раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассислари жалб этилди.

Асосий мақсад сифатли ва арзон қурилиш материалларини таништириш, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида алоқани мустаҳкамлашдан иборат бўлган кўргазмада 50 дан зиёд компания ва фирмалар қатнашдилар. Ўзларининг юқори технологияли, замонавий ва энергия тежамкор маҳсулотларига эга Туркия, Хитой, Россия, Германия, Жанубий Корея, Австрия, Беларусь каби давлатлар компаниялари ва юртимиздаги ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини намойиш қилдилар.

Қуруқ аралашмалар, лок-бўёқ, гипс ва гипсокартон маҳсулотлари, газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари, профнастил, металл плитка, керамика, кичик ҳажмли (мини) оқова сув иншооти ускуналари, замонавий иситиш қозонлари, қурилиш ишлари учун мўлжалланган махсус кийимлар каби кўплаб турдаги маҳсулотлар ярмаркадан жой олди.

Семинарда сўз олганлар Президентимиз раҳбарлигида иқтисодиётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида қурилиш саноати жадал ривожланаётгани ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган компания ва фирмалар сони ортиб, эндиликда илгари четдан олиб келинган қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш орқали фаол маҳаллийлаштириш жараёнига ҳам ўтилгани алоҳида таъкидланди.

Кўргазма-семинар доирасида қурилиш материаллари соҳасида қайта ишлаш ва юқори технологияли корхоналарни ривожлантиришга бағишланган бизнес-семинар ва тақдимотлар ўтказилиб, қурилиш саноатини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram