Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Бугун вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят Kенгашининг кенгайтирилган навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди

 2018-07-08 15:35:47    53

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят кенгашининг кенгайтирилган навбатдан ташқари 34-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияга вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар ҳокимлари, шаҳар ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари, тадбиркорлар, вилоят оммавий ахборот воситалари раҳбарлари таклиф этилди.

Шунингдек, кенгайтирилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров ўз маърузаси билан иштирок этди. Йиғилишни Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди.

Сессия икки қисмда ўтказилди. Биринчи қисмида 2018 йил инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатига киритилган лойиҳаларни амалга оширишда юзага келган мавжуд муаммоларни бартараф этиш, объектларни ўз вақтида ишга тушириш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисида вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Абдурахмоновнинг ҳамда тегишли масъул раҳбарларнинг ҳисобот ва ахборотлари эшитилди. Жумладан, вилоят ҳокими ўринбосари қуйидаги маълумотларни бериб ўтди:

Тадбиркорлик учун яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имтиёзлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга оширишдаги янгича ёндашувлар натижасида корхоналар томонидан киритилаётган инвестициялар ҳажми вилоятда 2018 йил 1 ярим йиллик якунида 1102,1 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 97 фоизга тенг бўлди.

Жорий йилда вилоятга жами 231,1 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилиниши режалаштирилган бўлиб, ўтган давр мобайнида 51,6 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинди.Шундан, вилоят иқтисодиётига ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 45,8 млрд. сўмга тенг бўлиб, ундаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг улуши 90,1 фоизни ташкил этди.

Жалб этилаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг энг юқори кўрсаткичи Бешариқ туманига (80 млн. долларлик 1 та лойиҳа), Фарғона туманига (39,2 млн.долларлик 3 та лойиҳа), Фарғона шаҳрига (23,1 млн. долларлик) тўғри келди.

Хусусан, Фарғона туманида Тайланд давлати билан ҳамкорликда қиймати 52,4 млн.долларлик "Баҳодир Лоғон Текстиль" ҚКда текстил кластерини ташкил этишни йўлга қўйиш лойиҳаси 4-чоракда ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, Қўқон ЭИЗ ҳудудида Хитой давлати билан ҳамкорликда 350 минг долларлик "JIN GANG" МЧЖда импорт ўрнини босувчи пайвандлаш электродлари ишлаб чиқариш лойиҳалари фойдаланишга топширилди.

Ҳозирги кунга қадар, вилоятда 32 та янги хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ташкил этилиб, вилоятдаги хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони234 тага етказилди.

Шу билан бирга қуйидаги танқидий жиҳатлар ҳам муҳокамадан ўтказилди:

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида вилоятни комплекс ривожлантириш Дастури доирасида 39,9 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва қўшимча лойиҳалар ҳисобига 11,6 млн. доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар, жами 51,5 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, йиллик прогноз 22,3 фоизга бажарилган.

Кенг имкониятлар бўлишига қарамай, Қувасой шаҳрида, Бағдод, Бувайда, Данғара, Ёзёвон, Олтиариқ, Тошлоқ, Фурқат, Ўзбекистон туманларида хорижий инвестициялар иштирокида биронта ҳам лойиҳа ишлаб чиқилмаган. Риштон туманида эса атиги 100 минг долларлик 1 та лойиҳа ишлаб чиқилган холос.

Шунингдек, фаолият юритаётган 234 корхоналарнинг 20 тага яқини ўз ҳисоботларида 2017 йил якуни бўйича “ноль” ҳажм кўрсатган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоятнинг 7 та тумани – Бағдод, Бувайда, Олтиариқ, Риштон, Сўх, Ўзбекистон ва Фурқат туманларига умуман хорижий инвестициялар жалб этилмаган.

Вилоятнинг 8 та ҳудудида – Қўштепа, Бағдод, Бувайда, Учкўприк, Риштон, Тошлоқ, Фурқат, Ёзёвон туманларида умуман қўшма корхоналар ташкил этилмаган.

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш чоралари натижадорлиги масалалари”га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида Давлат раҳбари томонидан Фарғона вилояти 2018-2019 йилларга ўзлаштириши белгиланган 165,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори камлиги адолатли эътироф этилганлиги, шундан келиб чиқиб, вилоятда ушбу кўрстакичларни 2018-2019 йиллар учун 165 млн.доллар эмас, балки 700 млн.долларга етказиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олиниб, ишлар йўлга қўйилганлиги айтиб ўтилди.

Кун тартибидаги биринчи масала муҳокамаси ўтказилгандан сўнг Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров вилоят мутасаддаларига соҳани ривожлантириш бўйича бир қатор тавсиялар берди. Шунингдек, вилоятда инвестиция муҳитини янада кенгайтириш ҳамда жозибадорлигини ошириш бўйича Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Молия вазирлиги ҳамиша ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлиги, бу борада зарур бўлган ҳар қандай амалий ёрдам ўз вақтида берилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Сессия иккинчи қисмида марказлашган маблағлар ҳисобидан ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари, уй-жойларни қуриш ва фойдаланишга топширишни таъминлаш учун белгиланган муддатларда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчиларни аниқлаш ва молиялаштиришни очиш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Ходжиахмедовнинг ҳамда тегишли масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят сектор раҳбарларининг ҳисоботларини эшитилди. Cессия якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.