Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Вилоятда пенсия ва нафақалар суммаси бугун жорий ой учун тўлиқ молиялаштириб берилди
2018-07-13 17:17:09 53
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарорига мувофиқ, Пенсия жамғармасига пенсиялар ва бошқа тўловларни тўлиқ хажмда молиялаштириш ва тўланишини ташкил этиш вазифаси юклатилган. Ушбу вазифа ижросини таъминлаш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси, ўз навбатида туман (шаҳар) бўлимлари томонидан жорий ой учун молиялаштиришга тақдим этилган талабномалар умумий ҳажмидан келиб чиқиб, фуқаролар пенсия ва нафақалар суммаси бугун 2018 йил 13 июль куни тўлиқ молиялаштириб берилди. Бу ҳақда вилоят пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Элёрбек Асронқулов вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига маълумот берди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ушбу молиялаштириш қонун хужжатларига мувофиқ, ҳар бир ойнинг 20 санасидан кечиктирмай амалга оширилмоқда.