Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти Учкўприк туманида ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш натижалари бўйича ахборот

 2018-09-17 19:03:56    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Берилган топшириққа асосан жорий йилнинг 6 – 13 сентябрь кунлари 8 та ишчи гуруҳлар томонидан Фарғона вилояти Учкўприк туманида ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитлари ўрганилди.

Ишчи гуруҳларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси У.И.Сафаев, вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, нодавлат нотижорат ташкилот раҳбарлари бошчилик қилган ҳолда Учкўприк туманининг 49 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бордилар.

Учкўприк туманида 43 минг 337 та хонадонларда 225 минг 123 нафар фуқаро истиқомат қилиб, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 40 минг 169 та (92,7%) хонадонларга кириб чиқилди. Ўрганиш жараёнида турли йўналишларда жами 6 469 та муаммолар аниқланди.

Мазкур муаммоларни 5 569 таси ёки умумий мурожаатларнинг
86,1 фоизи бартараф этилди.

Жумладан,

1. Аҳолини газ, электр энергия ва кўмир билан таъминлаш бўйича:

Табиий ва суюлтирилган газ бўйича 716 та муаммоли масалалар кўтарилган бўлиб, 694 таси (96,9%) ҳал этилган. Ушбу соҳада мурожаатларнинг асосий қисми маиший газ баллон ҳамда суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича бўлмоқда.

6-13 сентябрь кунлари туман аҳолисига 1447 дона (532,4 млн.сўмлик) маиший газ баллонлари тарқатилди, шунингдек, 4424 дона газ баллонлари
221,22 тонна  суюлтирилган газ билан тўлдириб берилди.

Учкўприк тумани аҳолисига 2018-2019 йил куз-қиш даври учун
8 минг 892 тонна кўмир ва кўмир брикет маҳсулотлари етказиб бериш жорий йил октябрь ойидан бошлаб берилиши режалаштирилган бўлиб, ўрганиш  даврида  (6-13 сентябрь кунлари) 970 тонна (11%) кўмир етказиб берилди.

Тумандаги ижтимоий соҳа объектлари учун 3004 тонна кўмир бериш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда жами 2943 тонна (98%), жумладан, Мактабгача таълим бўлими 620 тонна (100%), умумий ўрта таълим мактаблари 1453 тонна (99%), Соғлиқни сақлаш муассасаларига 300,7 тонна  (103 %) кўмир билан таъминланди.  

Электр таъминотини яхшилаш бўйича жами 144 та муаммоли масалалар кўтарилган бўлиб, 99 таси (68,8%) ҳал этилган.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида туманга 230 та таянч бетонлар, 600 кг ҳар хил турдаги очиқ сим, 150 метр кабель маҳсулотлари  50 дона металл конструкциялари, 57 дона коммутацион аппаратлар, 200 метр коммутация симлари, 70 дона изоляторлар, 6  дона пасинка ҳамда 3 та ҳар хил қувватдаги трансформатор пунктлари олиб келиниб жами 450 млн. сўмлик қурилиш-монтаж ишлар олиб борилмоқда.

6-13 сентябрь кунлари “Тинчлик”, “Машат”, “Катта Кенагас”, “Қурбонқашқар” ва “Ғози-Ғиждон”, “Мирзахўжа” “Фаровон” “Қораянтоқ” “Кичик Кенагас” “Бегмурод” “Чанг” “Собиржон” “Яккатут” “Янгиқишлоқ” “Олтин Водий” маҳаллаларидаги 25 та кўчаларда 160 дона темир бетон таянч ўрнатиш ишлари бажарилди. “Ғози-Ғиждон”, “Мирзахўжа” маҳаллаларида 2 та трансформатор пункти ўрнатилди. Ҳозирда тармоқ тортиш ва таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ишчи гуруҳнинг ўрганиши давомида келиб тушган мурожаат ва таклифлар асосан  электр тармоқларини таъмирлаш, ностандарт ёғоч устунларни янгилаш, қўшимча трансформатор пунктлари ўрнатиш ишларини ташкил этди.

Амалга оширилган ишлар натижасида тумандаги жами 22 та маҳаллалардаги 9756 та аҳоли хонадонларининг, 7 та ижтимоий соҳа муассасалари ва 105 та тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти янада яхшиланди.

 

2. Тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича:

Туманда 24 км (14%) ичимлик суви тармоқлари таъмирга муҳтож бўлиб, аҳолини ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 79,5 фоизни ташкил этади.

Ўтказилган ўрганишларда 169 та мурожаат тушган. Ушбу мурожаатларни ҳал этиш мақсадида туманда жами 24 км янги тармок тортиш режалаштирилган бўлиб, шундан бугунги кун ҳолатига 15 та ичимлик сув минораси таъмирланди, 15,3 км траншея қазилди, 14,8 км полиэтелин тармоғи етказиб берилди ҳамда 7,3 км тармоқ тортилди, 15 та сув насоси ўрнатилди,
29 та ичимлик тармоғидаги носозликлар бартараф этилди, 7 км оқава сув тармоқлари тозаланди.

Юқорида амалга оширилган ишлар натижасида қўшимча 1240 та хонадон ёки 5015 нафар аҳоли ичимлик суви билан таъминланиб, аҳолини ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 89,1 фоизга кўтарилади.

 

3. Ички йўлларни ҳолатини яхшилаш бўйича:

Учкўприк туманида 1344,8 км ички йўллар мавжуд бўлиб, уларни  346,2 км (25,7 % ) қисми таъмирталаб ҳолатда.

         Аниқланган муаммоларни  бартараф этиш бўйича жами 34 тадан ортиқ йўл қурилиш техникалари жалб этилиб 22 та МФЙ ҳудудидаги 41 та кўчаларда 14,66 км ички йўллар шағаллаштирилди. Ички йўлларни шағаллаш ишлари давом этмоқда.

Умумфойдаланувдаги 4К-881”Учкўприк-Полохон-Жалаер-Араб” ҳамда 4К-260 “Навбахор-Бувайда-Қўқон” автомобиль йўллари кесишмасига транспорт воситаларини тартибга солувчи светафор қурилмаси ўрнатилди, 4К-877 “Янгиқўрғон-Ултарма-Қақир” автомобиль йўлининг 12-13 км қисми оралиғида 3 та темир-бетон қувур ўрнатилди ва ушбу йўлларда  пайдо бўлган 200 м2 чуқур-чаноқлар таъмирланди. 4К-881”Учкўприк-Полохон-Жалаер-Араб” автомобиль йўлининг 4 жойида ва 4К-881а “Гул қишлоғига” автомобиль йўлининг 2 жойида пиёдалар ўтиш жойлари белгиланди.               

Мурожаатда кўрсатилган  ички йўлларни (20,3 км) асфальт билан таъмирлаш учун жами 3216,7 млн сўм маблағ (8253 тонна асфальтобетон маҳсулоти, 495 тонна битум) талаб этилмоқда.

4. Мелиорация ва томорқаларни суғориш тизимини яхшилаш бўйича:

Туманда сув хўжалиги йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларга жами 12 дона механизмлар ажратилди. Шундан 2 дона автотрейлер, 2 дона МАН автосамосвал хамда 8 дона экскаваторлар жалб этилиб, 15,13 км узунликда коллектор-дренаж ва суғориш тармоқларида таъмирлаш-тиклаш тадбирлари бажарилди.

Жумладан, мелиорация тадбирлар бўйича “Ғозиғиждон, Меҳнатобод, Тошкентлигузар, Хасанқора, Учкўприк, Катта Кенагас МФЙлар худудидаги ички зовур тармоқларида 2,43 км тозалаш ишлар бажарилиб аҳоли томорқаларининг 285 га майдондаги ер ости сизот сувлари сатҳи пасайтирилди. Хозирги кунда хам зовур тармокларида жами 8 дона механизмлар ёрдамида тозалаш ишлари давом этмоқда.

Ирригация тадбирлари бўйича МФЙлари ҳудудидаги сизот сувлари сатҳини пасайтириш учун зовур тармоқлари ва аҳоли томорқа майдонларига сув келтирувчи ариқларни тозалаш учун 1 дона эксковатор ишга қўйилиб,
жами 1,7 км ички ариқ тозалаш ишлари бажарилди. Ғозиғиждон, Ўзбек, Қурбонқашқар, Тепақўрғон, Мирзахўжа, Катта Кенагас, Тожик, Собиржон, Катта Қашқар, Истиқбол, Янгиер, Олмурод, Султон  МФЙ лардаги 128 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун ички ариқлардан сув олиб келиниб, томорқа суғориш сув етказиб берилди.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги тадбирларга 4 дона механизмлар ажратилиб, Тошкентлигузар, Каттакенагас, Учкўприк, Чорбоғ МФЙлар ҳудудидаги 11 км узунликда зовур тармоқларини таъмирлаш ишлари режалаштирилиб, амалда 11 км (100 фоиз) бажарилди.

 

5. Аҳоли соғлиғини сақлаш йўналишида жами 195 та муаммо аниқланди.

Туманда жойлашган 12 та бирламчи тиббий-санитария ёрдам муассасаларида жами 12,5 ставка умумий амалиёт шифокори (УАШ) ва 12,5 ставка тор доирадаги мутахассислар етишмаслиги, туманда бирламчи тизимни янада сифатини ошириш учун тор доирадаги мутахассисларга бўлган эхтиёж сабабли бирламчи малакали тиббий ёрдам кўрсатилишига салбий таъсир этмоқда.

6-13 сентябр кунлари Туман ахолисининг 17799 нафари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди. Шу жумладан, 721 нафар ногиронлар, 412 нафар пенсионерлар ва 215 нафар бошқа тоифадаги фуқароларнинг ўз уйларига борган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказилди. Жами тиббий кўрикдан ўтказилганларнинг 5715 нафарида (29,6%) касалликлар аниқланди. Касаллиги аниқланганларнинг 5438 нафари амбулатор даволанишга, 264 нафари туман марказий шифохонасида, 19 нафари вилоят ихтисослашган шифохоналарда ва 1 нафари Республика ихтисослашган шифохонага даволанишга йўлланма берилди.

Шунингдек, 26 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 5 нафар фукарога қўлтиқ таёқ, 4 нафар фуқарога эшитиш мосламаси берилди. Ногиронлик белгилаш масаласида 24 нафар фуқаро хужжати ўрганиб чиқилиб, 5 нафар фуқарога ногиронлик гурухи белгиланди.

 Вилоят мутахассислари иштирокида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими ва жарроҳлик бўлимида маҳорат дарслиги ўтказилиб, унда 1 нафар беморнинг янгилик операцияси ўткзилди ҳамда 6 нафар кам таъминланган беморлар операция қилинди.

 

6. Мактабгача таълим тизими бўйича:

Тумандаги жами 16 минг 538 нафар 3-7 ёшли болаларнинг
5 минг 322 нафари (32,1%) 35 та мактабгача таълим муассасасига қамраб олинган. Шунингдек, 15 та боғчада 23 та қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, уларга 463 нафар болалар жалб қилинган. Тумандаги 16 та маҳаллада боғча умуман мавжуд эмас.

Ўрганиш жараёнида фуқаролар томонидан мактабгача таълим билан боғлиқ 152 та мурожаатлар келиб тушди.

Ишчи гуруҳи томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида тумандаги 4 та (8,15, 27 ва 37-сонли) боғчаларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида 8 дона 52 млн. сўмлик иситиш қозонлари ўрнатилди.

1 та (18-сонли) боғчанинг том қисмини таъмирлаш учун 4,3 млн. сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари бажарилди.

35-боғча филиалидаги 1 та тўлиқ гуруҳ хонаси учун 1,2 млн. сўмлик 5 комплект стол-стул жамланмаси ҳомийлик йўли билан берилди.

2 та (8 ва 33-сонли) МТМларнинг атрофи (жами 320 метр) ҳомийлик тариқасида девор билан ўралди.

Тошкентлигузар МФЙдаги 19-боғчада 1 та қисқа муддатли гурух ташкил этилди. Тумандаги 25 нафар болалар мактабгача таълим муассасаларига имтиёзли равишда жойланди.

 

7. Халқ таълими тизимини ўрганиш давомида тумандаги 54 та умумтаълим мактабларидан 8 таси жорий таъмирга, 11 тасида қўшимча бино қуриш ва реконструкция қилиш зарурлиги, 17 та мактаб бинолари капитал таъмирга муҳтожлиги, 8 та мактабда спорт залига эҳтиёж мавжудлиги,7 та мактабда лабаратория жиҳозлари мавжуд эмаслиги, 12 та мактаб филиалларидан 3 таси реконструкцияга ва 3 таси капитал таъмирга муҳтожлиги аниқланди.

Ўрганиш даврида мазкур мактабларда, хусусан, 10-сонли умумтаълим мактабида 12 п/м иситиш тизими таъмирланиб, 6 та эскирган қозони янгиланди. Амалга оширилган ишлар учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 60,0 млн. сўм сарфланди.

Шунингдек, 6-сонли мактабда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 10,0 млн. сўм сарфланиб, 5 та эшик замонавий янги эшиклар билан алмаштирилди.

27-сонли мактабда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 25,0 млн. сўм сарфланиб, 2 та хонанинг жами 114 кв/м пол қисми янгиси билан алмаштирилди.

32-сонли мактабда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 30,0 млн. сўм сарфланиб, учинчи бино том қисмидаги 290 кв/мдаги шиферларини   янгиси билан алмаштирилди.

51-сонли мактабда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 20,0 млн. сўм сарфланиб, эскирган 3 та иссиқлик қозони янгиси билан алмаштирилди.

5-сонли мактаб филиалида ҳомийлар жалб қилиниб, 4 та синф хонаси шифт қисми янгиланди, 30-сонли мактабда 1 та иссиқлик қозони янгиси билан алмаштирилди ҳамда 30 п/м ҳажмдаги иситиш тизимини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, тумандаги таълим муассасаларининг иссиқлик тизимини таъмирлаш, биноларни жорий таъмирлаш учун 2019 йилги маҳллий бюджетдан 2 млрд. 610 млн. сўм ажратилиши режалаштирилди.

Тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган
3763 нафар ўқитувчиларнинг 2406 нафари (87,1%) малакасини оширган.

Мактабларда таҳсил олаётган 39 минг 3 нафар ўқувчиларнинг
27 минг 612 нафари (70,8%) тўгаракларга жалб этилган.

8. Аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича:

Туман бандлик бўлимининг ҳисоботига кўра, туманда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 8 минг 929 нафари (10,7 %) ишсиздир.

Туманда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишида янги лойиҳаларни аниқлаш, янги иш ўринларини яратиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаган.

Натижада 12 минг 114 нафар фуқаролар узоқ муддатга чет мамлакатларга чиқиб кетган.

Хориждан қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш масаласида бир қатор камчиликларга йўл қўйилган.

30 ёшгача бўлган фуқаролар сони 5 минг 786 нафарни ташкил этиб, шундан иш билан таъминланмаган уюшмаган ёшлар сони 1 минг
282 нафарни
ташкил этади.

Четдан қайтган 126 нафар ёшлардан 21 таси иш билан таъминланган.
Ўрганиш давомида ишга жойлаштириш бўйича келиб тушган мурожаатлар бўйича 18 нафари ишга жойлаштирилди, шулардан 9 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Бандлик бош бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар натижасида:

Ишга жойлашиш учун йўлланма берилиб, ишга жойлашганлар, сони
759 та;

Жамоат ишига юборилганлар сони 609 та;

Касбга қайта тайёрлаш учун рўйхатга олинганлар сони 33 та;

Устоз-Шогирд асосида ўқитишга талаб бўйича рўйхатга олиниб, бириктирилган ёшлар сони 385 та;

Жами 5091 та фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Шу билан бирга, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8-11 сентябрь кунлари “Бўш иш ўринлари Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Ярмаркага жами 3630 нафар иш изловчи фуқаролар қатнашиб шундан,
741 нафари иш билан таъминланди, жумладан:

141 нафар фуқароларга иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича йўлланма берилиб ишга жойлашишга кўмаклашилди;

600 нафар фуқароларга Жамоат ишларига жалб қилиниши бўйича йўлланмалар берилди;

 

9. Аҳолининг эҳтиёжманд  қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича:

Туманда ўрганиш давомида аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалаларида келиб тушган муаммоларни бартараф этиш мақсадида 165 та оилаларга 31 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдам тарқатилди.

Туманда ўрганиш давомида аҳолининг кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа масалаларида жами 64 та муаммолар келиб тушган бўлиб, ушбу муаммоларни тўлиқ бартараф этиш жараёнида меъзон асосида тайинланган 18 нафар фуқароларга жами 31,9 млн.сўмлик ижтимоий нафақалар тайинланди.

 

10. Тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ва банк кредити ажратилиши бўйича 527 та масала кўтарилган бўлиб  501 таси (95,1 %) ҳал этилди.

Шунингдек, хонадонларда уйма-уй ўрганишлар давомида тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида “Ҳар бир оила-тадбиркор” Дастури давомида 222 нафар фуқароларга 4 307,8 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Жумладан:

38 та фуқароларга 980,6 млн. сўм иссиқхона ташкил этиш мақсадида;

2 та фуқароларга 13,5 млн. сўм паррандачиликни ривожлантириш мақсадида;

78 та фуқароларга 910,2 млн. сўм қўй сотиб олиш мақсадида;

100 та фуқароларга 1 977,7 млн. сўм тикувчиликни ривожлантириш мақсадида;

4 та тадбиркорлик субъектига 425,8 млн. сўм ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида кредит маблағлари ажратилди.

ПФ-5466 “ Ёшлар келажагимиз” дастури бўйича 2 та ёш тадбиркорга 30,5 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

  Шу билан биргаликда 57 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига 801 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши бўйича ҳужжатлар тайёрланди.

         Жумладан:

10 та фуқарога 65 млн. сўм  қўй сотиб олиш мақсадида;

15 та фуқарога 182.8 млн. сўм иссиқхона ташкил этиш мақсадида;

30 та фуқарога 505.2 млн. сўм тикувчиликни ривожлантириш мақсадида;

2 та фуқарога 48 млн. сўм миллий пишириқлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида.

 

11. Кўп қаватли уйларда амалга оширилаётган ишлар бўйича:

Олиб борилган ишлар натижасида кўп қаватли уйлар олдига қурилган         14 та ноқонуний қурилмалар бартараф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2922-сонли ҳамда 2017 йил 8 августдаги “Худудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда жойлашган кўп қаватли уй-жойлар ва уларнинг ҳудудлари хатловдан ўтказилди.

Хатловдан ўтказиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида “Учкўприк” МФЙ “Шодлик” кўчасидаги 19 та кўп қаватли уйнинг том қисмларини шифер қопламаси билан ёпиб мукаммал  таъмирлаш, 22 та уйларнинг фасад қисмлари ҳамда кириш йўлак(подъезд)ларини таъмирлаш, “Соғлом авлод” кўчасидаги 4 та уйнинг том қисмларини шифер қопламаси билан ёпиб мукаммал  таъмирлаш, 4 та уйларнинг фасад қисмлари ҳамда кириш йўлак(подъезд)ларини таъмирлаш, кўп қаватли уйлар ҳудудига
7 та болалар майдончаси, 6 та хожатхона ва 8 та тандир-ўчоқ қурилиши режалаштирилиб, лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланди.

Ушбу ишлар учун 2,3 млрд.сўм миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилди. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 7 сентябрдаги 437-Ф-сонли фармойишига асосан маблағ ажратилиб, пудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузилди.

Бугунги кунда “Учкўприк” МФЙ “Шодлик” кўчасидаги кўп қаватли уйлар жойлашган массивнинг бош режаси тайёрланди. Шунингдек, 23 та кўп қаватли уйларнинг том қисмини мукаммал таъмирлаб шифер билан қоплаш ва 2 та уйнинг том қисмини жорий таъмирлаш ва 1 та уйнинг фасад қисмини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишларга 132 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар жалб этилди.

Шу билан бирга, кўп қаватли уйлар ҳудудларини ободонлаштириш бўйича туман “Тоза ҳудуд” ДУК ва Ободонлаштириш бошқармасига қарашли 1 дона юк ташиш, 4 дона махсус чиқинди ташиш ва 2 дона махсус суюқ чиқинди ташиш автотранспорт воситалари ҳамда 30 нафар ишчи ходимлар жалб қилиниб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бунинг натижасида 3 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг яшаш шароитлари яхшиланади.

Қолган 900 та масалалар тегишли вилоят бошқарма ва шаҳар ташкилотларига ўрнатилган тартибда ҳал қилиш учун етказилиб, шунингдек, ҳамр бир маҳалла учун алоҳида йўл хариталари ишлаб чиқилиб, Республика ишчи гуруҳи томонидан Учкўприк туманидаги маҳаллалар ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш ишлари давом этмоқда.