Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Кичик тадбиркорлик (бизнес)

 2018-09-20 17:59:04    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб–қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолияти учун қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар 2018 йилнинг январ–сентябрда 2 005 та кичик бизнес субъектларини (дехқон ва фермер хўжаликларисиз) ташкил етиш имконини берди.(2017 йилнинг шу даврига нисбатан 94,0 фоизга кўпдир).


Янги ташкил етилган кичик бизнес субъектлари сонининг
иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши
2018 йил январ–сентябр ҳолатига (жамига нисбатан фоизда)

Енг кўп кичик бизнес субъектлари савдо соҳасида (жами ташкил етилган субъектларнинг 26,8 фоизи), саноат тармоғида (26,3 фоиз), қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида (6,5 фоиз) ва қурилишда (10,2 фоиз) ташкил етилган.

2018 йилнинг январ–сентябрда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан:

– 905,6 млрд. сўмлик инвестициялар (умумий инвестициялар ҳажмининг
57,9 фоизи) ўзлаштирилди ва 2017 йилнинг январ–сентябрга нисбатан ўсиш суръати 100,8 фоизни ташкил қилди;

– 1 131,4 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 93,9 фоизи) бажарилди ва 2017 йилнинг январ–сентябрга нисбатан
ўсиш суръати 110,4 фоизни ташкил қилди;

– саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 1 777,3 млрд. сўмни (жами саноат ишлаб чиқаришининг 32,1 фоизи) ёки 2017 йилнинг январ–сентябрга нисбатан ўсиш суръати 101,1 фоизни ташкил қилди;

– 3 067,8 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилиб (вилоят жами хизматлар хажмининг 74,2 фоизи), 2017 йилнинг январ–сентябрга нисбатан ўсиш суръати
103,0 фоизни ташкил қилди;

– чакана товар айланмаси умумий ҳажмининг 90,5 фоизи
ёки 4 991,1 млрд. сўми (ўсиш суръати 1,8 фоизни ташкил қилди) шакллантирилди;

–  148,8 млн. АҚШ доллари (умумий експорт ҳажмининг 53,1 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) експорт қилинди, 201,5 млн. АҚШ доллари (умумий импорт ҳажмининг 46,5 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) импорт қилинди;

– автомобил транспорти юк айланмасининг 6,0 фоизга (вилоят жами автомобил транспорти юк айланмасининг 96,4 фоизи), йўловчи айланмасининг
еса 2,6 фоизга (умумий йўловчи айланмасининг 95,8 фоизи) кўпайиши таъминланди;


2018 йилнинг январ–сентябрда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улуши 61,6 фоизни, саноатда – 32,1 фоизни, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 97,5 фоизни, қурилишда – 93,9 фоизни ва чакана савдода –
90,5 фоизни ташкил қилган.

 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши

(январ-сентябр,фоизда)