Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Тошлоқ туманини ўрганиш якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди
2018-09-29 14:01:33 184
Бугун вилоят ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан 19-28 сентябрь кунлари Тошлоқ туманида ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш натижалари, шунингдек, вилоятда жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, ишчи гуруҳ раҳбари Исмоилов Умар Сафаевич ўрганиш якунлари бўйича маъруза қилди.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда аниқланган муаммолар кенг муҳокама қилинди. Ўрганишлар давомидаги хулосалардан келиб чиқиб, ўз вазифаларини бажаришда сусткашликка йўл қўйганлиги, аҳоли муаммоларини ҳал этишда талаб даражасида иш олиб бормаганликлари, “ўзибўларчилик”ка ташлаб қўйилганлиги учун вилоят раҳбари томонидан туман ҳокими Ш.Абдусаломовга, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Султоновга ҳамда туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Болтабоевга ҳайфсан берилди. Шу билан бирга, туман депутатларининг ҳам фаолияти қониқарли даражада эмаслиги танқид қилинди.
Бундан ташқари барча мутасадди раҳбарларга аниқ кўрсатма ҳамда топшириқлар берилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан берилган топшириққа кўра, Республика ишчи гуруҳи жорий йил бошидан вилоятимизнинг Риштон, Қува, Ўзбекистон, Қўштепа, Ёзёвон, Бағдод, Бувайда, Учкўприк туманлари ҳамда Қўқон шаҳарларида ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитлари бўйича ўрганишлар ўтказди.