Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Ҳосилдорлик 30 центнердан ошди
2018-10-03 19:40:06 74
Бешариқ туманидаги 14-йиғим-терим отряди тасарруфидаги 3 та фермер хўжалигининг 61 гектар пахта майдони мавжуд бўлиб, режадаги 210 тоннага яқин хирмонни бунёд этиш учун мавсум уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Отряд ҳудудида жойлашган “Бозоров Абдулла” фермер хўжалигининг 22,2 гектар пахта майдонида “Наманган-77” нави парваришланган. Жорий деҳқончилик йилида мўл ҳосил етиштирилгани боис биринчи теримнинг ўзида ҳосилдорлик 30 центнердан ошди. Отряд аъзолари учун транспорт қатнови, тушлик яхши йўлга қўйилгани ҳамда терим пули ўз вақтида етказиб берилаётгани сабабли терим суръати кундан кунга яхшиланиб бораяпти.
Б. МАДИЁРОВ.
Суратни Ш. ҚОРАБОЕВ олган.