Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Фарзандлар камолоти йўлида
2018-10-03 19:45:30 87
Фарғона туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабида 900 нафарга яқин келажагимиз ворисларига 63 нафар фидойи устозлар таълим-тарбия беришмоқда.
Мактаб директори Маъмиржон Қўшматов 40 йилдан буён ушбу мактабда фаолият олиб бораётган бўлса, рус тили фани ўқитувчиси Содир Соттиев 35 йил, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Сурайё Эркабоева, тарих фани ўқитувчиси Хосият Турғунова, кимё фани ўқитувчиси Гулбаҳор Сайфиддинова ва чизмачилик фани ўқитувчиси Нигора Эргашевалар узоқ йиллар мобайнида қадрдон билим даргоҳида устозлик касбини эъзозлаб келишмоқда.
- Ўқувчиларимиз мунтазам равишда фан олимпиадалари ва билимлар беллашувларида туман ва вилоят босқичи ғолиблари бўлишади, –дейди таълим муассасаси раҳбари М. Қўшматов. – Шу боис билим даргоҳимиз нафақат туман, балки вилоят бўйича ҳам энг яхши мактаблар сирасига киради.
Б. МАДИЁРОВ.
Суратни Ш. ҚОРАБОЕВ олган.