Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Ўзбекистон туманида йилига 600 минг тонна цемент ишлаб чиқарилади
2018-10-03 20:02:42 86
Ўзбекистон туманида йилига 600 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга “Тurоn Eko Sement Group” корхонаси ишга тушади. Ушбу саноат объектини 2019 йилнинг март ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Ҳозир қурилиш ишлари давом этмоқда. Мазкур лойиҳага 100 миллиард сўм маблағ сарфланади. Бу маблағнинг 74 миллиард сўми “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки Қўқон филилали кредити ҳисобига, 26 миллиард сўми корхона директори маблағи ҳисобига молиялаштирилди. Лойиҳанинг дастлабки босқичида 250 та янги иш ўрни яратилади.
“2018 йил январь ойида бошланган қурилиш ишларининг ҳозирга қадар 30 фоизи амалга оширилди, – деди корхона директори Аваз Турдиев. – Корхона тўла қувват билан ишлай бошласа, 600 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланади”.
Маълумот учун: ушбу саноат объект “Турон капитал билдинг” қурилиш ташкилоти томонидан барпо этилмоқда. Ҳозир қурилишда 180 киши меҳнат қилмоқда.
Манба: TURON24