Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 117 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Ёшлар – келажагимиз” дастури. Янги иш ўринлари яратиш

×

 2018-10-15 18:10:34    72

PDF юклаш
Чоп этиш


ёшлар иттифоқи туман кенгашининг долзарб масалаларидан  бири

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Данғара туман Кенгаши ва фаоллар томонидан туманда истиқомат қилаётган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг анкета ва мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Бу жараёнда 48 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида яшовчи эллик мингга яқин ёшлар билан бевосита очиқ мулоқотлар, суҳбатлар  олиб борилди.

Ўрганишлар хулосаларига кўра туманда икки мингдан ортиқ доимий иш билан банд бўлмаган ёшлар борлиги аниқланди. Уларни бевосита фойдали меҳнатга жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ҳокимлиги, Бандликка кўмаклашиш маркази ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, оилавий корхоналарни ташкил этиш ҳисобига янги иш ўринларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

“Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этилиб, чеварчилик, сартарошлик, ҳунармадчилик, компъютер хизматлари ва қурилиш материаллари билан савдо қилувчи дўкон фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек,  Катта Бой-буча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам “Ёшлар меҳнат гузари”да ўнга яқин соҳалар бўйича аҳолига намунали хизмат кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳузурида ташкил этилган “Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси томонидан туманда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилган ёшларнинг бизнес режалари асосида умумий қиймати 3.819 миллион сўм бўлган 20 та лойиҳанинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Ушбу режалар ваколатли банклар томонидан имтиёзли тарзда амалга оширилса йил охиригача 287 та янги иш ўринлари яратиш имконияти яратилади.

Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахоналари ҳамда нон маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконлар очиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этиш каби 12 турдаги хизмат кўрсатиш соҳаларини йўлга қўйиш бўйича тузилган лойихалар махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланган ва имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича банкларга  тавсия қилинган.  

Бу йил Тошкент молия институтини банк иши йўналиши бўйича тамомлаб, ўзи туғилиб ўсган Тўлабой қишлоғида “Кўксув текстиль” номли сочиқ ишлаб чиқариш корхонасини фаолиятини йўлга қўйган Муҳаммадсаид Хўжаев 10 нафар маҳалладошларини иш билан таъминлади. Айни кунларда корхонада кунига харидорларнинг дидига мос равишда 800 тагача гулли ва турли рангдаги сочиқлар ишлаб чиқариляпти.

Муҳаммадсаид корхонани кенгайтириш, маҳсулот сифатини ошириш ва турини кўпайтириш мақсадида “Миллий банк”нинг Қўқон шаҳар бўлимига яна 550 млн. сўм кредит олиш учун бизнес лойиҳа тақдим қилган. Ёш тадбиркорнинг мазкур лойиҳаси амалга ошса корхонада ишлаётган ёшларнинг умумий сони 40 нафарга етади.

-Мамлакатимизда амалга оширилаётган “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури ижросига озми-кўпми ҳисса қўшиш, қишлоқдошларимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш мақсадида уларни қурилиш материалларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондиришни ният қилиб шу йил кўп тармоқли “Каримберди файз шукуҳи” номли МЧЖ ташкил қилдим, – деди ёш тадбиркор Шоқаландар Каримов. – Ишни ўз имкониятимдан келиб чиқиб Хитойда ишлаб чиқарилган дастгоҳ сотиб олишдан бошладим. Ҳозирча 3 нафар ишчи билан харидорларнинг талабидан келиб чиқиб  кунига 700 донадан ортиқ шлакоблок ишлаб чиқаряпмиз. Келгуси йилда олинаётган даромадимиз эвазига цехни кенгайтирмоқчимиз. Шу билан бирга жамият қошида бузоқ боқишга мўлжалланган фирма ташкил қилиш ниятимиз ҳам бор.    

Зайлобиддин ЙИГИТАЛИЕВ,

“Фарғона ҳақиқати” махсус мухбири.

 

Суратда: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши фаоллари.

Муаллиф олган сурат.