Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ҳаётий ва илмий тажриба уйғунлиги: Пахтачиликда замонавий ёндашув самараси

×

 2018-10-15 18:15:45    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани миришкорлари вилоятимиз ва мамлакатимизда биринчи бўлиб давлатга пахта топшириш шартнома режасини бажардилар.

 Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги, хусусан, пахтачилик соҳасига замонавий илм-фан ютуқлари, инновацион ғоя ва технологияларни кенг жорий этиш мақсадида кўплаб эзгу ташаббуслар ҳаётга татбиқ этиляпти.

Бу каби ҳаётбахш ислоҳотлар самараси сифатида вилоятимиз қишлоқ хўжалиги тармоқларида бир қатор истиқболли ташаббуслар рўёбга чиқарилаётгани эътиборга сазовордир.

Маълумки, жорий деҳқончилик йилида Риштон туманида пахтачиликда янги инновацион ғоя – кластер усули асосида фаолият олиб борилди. Пахтачилик соҳасининг келажаги сифатида қаралаётган ушбу усул дастлабки йилнинг ўзидаёқ жуда катта самара бериши натижасида Риштон тумани миришкорлари ана шундай улкан ютуққа эришдилар.

2018 йилги деҳқончилик йилида туманда 324 та фермер хўжаликлари томонидан 6245 гектар ерга барака уруғи қадалган эди. Эрта баҳордан замонавий мезонлар бўйича агротехник тадбирлар олиб борилиб, барча фермер хўжаликларида мўл ҳосил етиштирилди. Туманда 113 та йиғим-терим отряди шакллантирилди ва 22 иш кунида белгиланган давлат шартнома режаси юз фоизга бажарилди.

Қабул пунктларига етказиб берилган  13 минг 341 тоннадан ортиқ сифатли саноат хом ашёси тўлиқ биринчи навга  топширилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, биринчи теримнинг ўзида юздан ортиқ фермер хўжаликлари шартнома режасини уддалашди. Тумандаги 20 га яқин фермер хўжаликлари 40 центнердан, 40 дан зиёд фермер хўжаликлари 35-38, 50 тадан кўпроқ фермер хўжаликлари 30-34 центнердан ҳосил олишга муваффақ бўлишди.

Кластер – пахтачилик тармоғининг янги истиқболини таъминлайди,-дейди “РусЎзбектекс” МЧЖ таъсисчиси Магомед Костоев. – Яқин келажакда Риштон пахта тозалаш заводи ҳудудида ёғ-мой комбинати, чорвачилик комплекси, сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси, тўқувчилик фабрикаси сингари бир неча саноат корхоналарини қуришни режалаштирганмиз. Бундай лойиҳаларни амалга ошириш орқали туманда минглаб янги иш ўринлари яратилади.

Айни кунларда М. Топиболдиев ММТПда 18 та, Т. Аҳмедов ММТПда 19 та, “Ёшлик” ММТПда 13 та, “Меҳнатобод” ММТПда 13 та, “Тўда” ММТПда 11 та фермер хўжаликлари туманда биринчилардан бўлиб шартнома режасини бажарган хўжаликлар сифатида муносиб рағбатлантирилди.

“Ёшлик нурафшон даласи” фермер хўжалиги аъзолари қарийб 15 гектар ерда парваришланган пахтадан режадаги 29,4 ўрнига 40 тоннадан зиёд ҳосил йиғиб олиб, шартнома режасини 150 фоизга бажаришга эришишди.

Бу йилдан ғўза экинлари зараркунандаларига қарши кимёвий ишлов бериш, биологик ва кимёвий усулдан самарали фойдаланиш борасида ўзига хос янгиликлар жорий этилди,-дейди фермер биз билан суҳбатда. – Мазкур жараёнда қишлоқ хўжалиги соҳаси олимлари ва ихтисослашган илмий марказлар мутахассислари билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бизнинг ерларимиз Марказий Фарғонанинг деҳқончилик учун бироз ноқулай ҳудудида жойлашган. Аммо қисқа муддат мобайнида ҳар гектар ердан олинадиган ҳосилдорликни ўртача 6-7 центнерга оширишга муваффақ бўлдик. Бундай натижа барчамизни беҳад қувонтиради, албатта.

Эътибор ва рағбат ютуқлар самарасини таъминловчи муҳим омилдир. Пахта йиғим-терими мавсумида туманда кунига ўртача 11-12 минг нафаргача теримчилар иштирок этишди. Уларга биринчи терим учун ҳар бир килограмм пахтага 800 сўм, иккинчи теримга 900 сўмдан ҳақ тўлаб берилди. Риштонлик фермерлар даласига қўшни Бағдод, Бувайда туманларидан ҳам ҳашарчилар ўз ихтиёрлари билан теримга келишди.

“Отахонбой боғи” фермер хўжалиги раҳбари Илёсбек Назаров тумандаги ёш фермерлар сирасига киради. Фермер хўжалиги аъзолари жорий йилда 24,9 гектар ерда “Наманган-77” навли уруғлик пахта етиштиришди. Биринчи теримнинг ўзида ҳар гектар ердан олинган ҳосил салмоғи 32 центнерни ташкил этиб, режа 102,5 фоизга бажарилди. Даладаги ҳосилни ҳисоб-китоб қилган хўжалик аъзолари ҳар гектар ердан қўшимча яна 10 центнердан ҳосил олиш орқали ҳосилдорликни 40 центнердан оширишни мўлжаллаб туришибди.

Фермернинг қайд этишича, далаларида иккинчи терим ҳам худди биринчи терим сингари  очилиб турибди. У пахтачилик тармоғидан оладиган соф даромади ҳисобига чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик ва асаларичиликни янада ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Риштон тумани фермер хўжаликлари эришган улкан ютуқ вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев томонидан юксак эътироф этилиб, бу тажрибадан вилоятимизнинг барча туманлари ва фермер хўжаликлари ибрат олишлари зарурлигини таъкидлади. Туман  ҳокимлиги томонидан эса режани 130 фоиздан ошириб бажарган 10 нафар илғор фермерларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Риштон тумани фермер хўжаликлари даладаги ҳосилни чамалаб, яна 5 минг тонна пахта ҳосили йиғиштириб олиш юзасидан мурожаатнома қабул қилдилар.

Зайлобиддин ЙИГИТАЛИЕВ,

Ботир МАДИЁРОВ,

“Фарғона ҳақиқати” махсус мухбирлари.