Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қарор ижроси: Муаммоларга ижобий ечим топилиши тадбиркорликни ривожлантиришда муҳимдир

 2018-10-15 18:21:18    53

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини кўриб чиқиш, уларни амалга ошириш,  ишлаб чиқариш объектлари, ер участкалари, кредит маблағларини ажратиш,  ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ва саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш бугунги куннинг устувор вазифаси сифатида белгиланган.

Жорий йилнинг 11 сентябрида “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори айнан ана шу вазифаларни бажаришга қаратилганлиги билан муҳимдир.

Хабарингиз бор, вилоятимизда мазкур қарор ижросини таъминлаш, бу соҳадаги лойиҳа ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, уларни амалга оширишдаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида ҳудудий ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда. Ишчи гуруҳи аъзоларининг жойларда ишбилармонлар вакиллари билан юзма-юз мулоқотда бўлиши эса тўпланиб турган масалалар ечилишига хизмат қиляпти.

Бешариқ туманида бўлиб ўтган учрашувда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммо, таклиф ва лойиҳаларини ўртага ташладилар.

Суҳбатлар давомида паррандачиликка ихтисослаштирилган корхоналар  раҳбарлари ва тадбиркорлар томонидан эскпорт, озуқа жамғариш, ер бериш, шунингдек, бузиб ташланган дорихоналарга жой ажратиш масалалари кўтарилди.

2017 йилда ташкил топган “Азиз-Камрон” МЧЖ раҳбари Мухторжон Аллабердиев мева, аниқроғи ёнғоқ экспорти билан шуғулланади. 2018 йилда 150 минг долларлик 23 тонна ёнғоқ экспорти амалга оширилган бўлса, ҳозир у яна 1 миллион 200 минг долларлик, яъни 200 тонна учун буюртма олган.

– Шунинг учун ёнғоқзор ташкил этиш ниятим бор, – дейди жамият раҳбари Мухторжон Аллабердиев. – Серҳосил ёнғоқ кўчатлари икки-уч йилдаёқ мева беради. Шунда менинг бошқа вилоятлардан ёнғоқ излаб юришимга чек қўйиларди, вилоятимизда ҳам ёнғоқчилик янада ривожланарди. Шунингдек, республика ишчи гуруҳига россиялик инвесторларни жалб қилган ҳолда, туманимизда сув қадоқлаш, қоғоз ишлаб чиқариш, мева-сабзавотларни қайта ишлаш каби лойиҳа ва таклифларимни ҳам айтдим. Бу ташаббусларнинг амалга оширилиши бешариқликларнинг иш билан таъминланиши демакдир.

 Ўзбекистон туманида ўтказилган мулоқотлар таҳлили шуни кўрсатадики, бу туманда ҳам кредит олиш, ер-жой ажратиш масалалари тадбиркорлар олдида кўндаланг турибди.

Учрашувда меҳмонхона қуриш, экотуризмни ривожлантириш лойиҳалари ва бошқа кўплаб ташаббуслар қўллаб-қувватланиши алоҳида таъкидланди.

“Абдуқаҳҳор Маматқулов” фермер хўжалиги Жаҳон банкидан кредит олиб, Германиядан наслли қорамоллар олиб келмоқчи. Фермер хўжалиги раҳбари Абдуқаҳҳор Маматқуловнинг таъкидлашича, 250 минг АҚШ долларлик 96 бош зотдор моллар келтирилиши кредит билан боғлиқ бўлиб турибди.

Совуқ кунлар тушиб қолди, қишгача қорамолларни келтириб олишим жудаям катта аҳамиятга эга, – дейди фермер – Ишчи гуруҳига кредитимни тезлаштириб бериш масаласини айтдим. Белоруссиядан техникалар келтиришим керак. Ҳар бир ўтаётган кун мен учун ғанимат.

Узумчилик йўналишини боғдорчилик йўналишига ўтказиш, “Ҳар бир оила ­–тадбиркор” дастури бўйича кредит олиш, иссиқхона қуриш масалалари Фурқат туманида уюштирилган суҳбатлар давомида кўзга ташланди.

“Ҳикмат автосавдо” масъулияти чекланган жамияти томонидан 3 миллиард сўмлик авмобиль савдо мажмуасини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Қўшни Ўзбекистон, Бешариқ туманлари аҳолиси учун ҳам  мажмуада автосалон, автосервис, савдо дўкони, автоювиш хизматлари йўлга қўйилади. Туман марказига кўрк бағишлайдиган, дастурга киритилган, катта магистрал йўлда жойлашган, қўшимча 20 та иш ўрни яратиладиган бу катта автосалон биноси фойдаланишга тайёру, биргина ҳужжат – “Ўзавтосаноат” компаниясининг диллерлик шартномасини ололмасдан турибди. Мажмуани шу сабаб ишга туширмаган бўлса ҳам тадбиркор банкдан олган кредитини тўлашга мажбур.

– 3 миллиард сўмлик инвестиция киритиш лойиҳасининг 2,5 миллиард сўми банк кредити эди, – дейди тадбиркор Ў. Толипов. – 2017-2018 йил дастурига киритилгани учун объектни тезроқ битказишга ҳаракат қилдик. Навбаҳор шаҳарчаси марказидаги бу биномиз битта ҳужжат туфайли фойдаланишга топширилмай турибди, 60 миллион банкка кредитни тўлаяпмиз.

 Фарғона шаҳрида ташкил этилган учрашувда ҳам тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоларга ижобий ечим топишга ҳаракат қилинди.

Соғломлаштириш маскани қурилиши, деҳқон хўжалиги ҳудудидан жой ажратилиши, фармацевтика маҳсулотлари учун хом ашё – спиртни Фарғонада тайёрлашга рухсат берилиши каби масалалар билан чиққан тадбиркорларга қонун доирасида мумкин бўлган барча имтиёз ва ёрдамлар берилиши айтиб ўтилди.

Вилоятда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан энди шаҳар ва туманларда кўтарилган масалалар натижаси билан шуғулланишга киришилади.

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.