Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокими тадбиркорлар билан учрашди

×

 2018-12-27 14:59:31    85

PDF юклаш
Чоп этиш



20 декабрь куни Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар маркази”да вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев 500 дан ортиқ тадбиркорлар билан учрашди.

Мазкур семинар солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси мазмун-моҳиятини яна бир бор тадбиркорларга етказиш, улар билан фикр алмашиш мақсадида Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан ташкил этилди.

Тадбирни очиб берган Шуҳрат Ғаниев 1990 йиллардаги ўзининг тадбиркорлик фаолияти билан ўртоқлашиб, у пайтларлаги тадбиркорлик муҳити билан бугунги кундагисини ер-у, осмонча фарқи борлигини, янги лойиҳалар яратаётганга дарвозалар кенг очилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, вилоятда тадбиркорларни газета ва журналларга мажбурий обуна қилинишига йўл қўйилмаётганлигини, агар у ўқимишли босма нашр бўлса, газетхон уни ўзи топиб ўқишини алоҳида қайд этди.

Бундан ташқари, айни пайтда тадбиркорлик билан шуғулланиш, қўшимча иш ўринлари яратиш давр талаби эканлиги, вилоят ҳокими ҳатто ўзи ҳам узум экспорти билан шуғуланишини ҳақида ўртоқлашди. Шу билан бирга, вилоятда куни келиб йиллик товар айланмаси 20-30 миллион АҚШ доллари бўлган тадбиркорлар сони ортишига ишончи комиллигини таъкидлади.

Тадбирда маърузачилар томонидан солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига асосан Фарғона вилоятида фаолият юритаётган юридик ва жисмоний шахслар ҳаётида бир қатор ижобий ўзгаришлар бўлиши кутилаётгани айтиб ўтилди:

а) давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг обороти (тушуми)дан ундириладиган 3,2 фоизли мажбурий ажратмаларни бекор қилиниши натижасида вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ихтиёрида қоладиган фойда 115,7 млрд. сўмни ташкил этиши;

б) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан 12 фоизга (тижорат банклари учун 22 фозидан дан 20 фоизга) пасайтирилиши натижасида юридик шахсларининг соф фойдаси 4,0 млрд. сўмга ошиши;

с) 8 фоизли суғурта бадалининг бекор қилиниши натижаси вилоят фуқароларининг ихтиёрида 371,6 мрлд. сўм маблағ қолиши;

е) дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкаси 10 фоиздан 5 фоизга пасайтирилмоқда, натижада, тадбиркорларнинг реал даромадлари вилоят бўйича 7,7 мрлд. сўмга ошиши кутилмоқда.

 

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати