Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Халқимиз ҳамжиҳатлигини намоён этувчи қадрият

×

 2019-01-26 16:32:48    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ўтказилаётган умумхалқ экологик ҳашари Фарғона вилоятида ҳам кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Эрта тонгдан ҳашарчилар ҳудудларни ободонлаштириш, ўз қишлоғи, маҳалласи, кўчаси ва зиёратгоҳларни тартибга келтиришни бошлади. Ушбу тадбирни миллий қадриятларимизга хос ташкил этиш ва юқори савияда ўтказишга давлат ва жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бош-қош бўлмоқда.

– Оролбўйи минтақасида экологик ҳолатни ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида ўтказилаётган мазкур ҳашарда халқимизнинг ҳамжиҳатлиги яна бир бор намоён бўлди, – дейди Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи М. Маҳмудов. – Ҳашарда шаҳар ва туманларимизда 1 миллион 400 мингдан зиёд кишининг иштирок этаётгани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.

Фарғоналик ёшлар ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда. Фарғона давлат университети, Фарғона политехника институти талаба-ёшлари ўзлари таҳсил олаётган масканни ободонлаштиришга муносиб ҳисса қўшмоқда. Қўқонлик ёшлар эса халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик ишлари доирасида кўчалар, хиёбонлар ва қадамжоларни яна обод қилишга астойдил бел боғлаган.

Ҳашар вилоятдаги 1 минг 36 маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам қизғин давом этмоқда. Бундай савобли тадбирга уюшмаган ёшлар ҳам кенг жалб этилгани уларни юрт тақдири учун дахлдорлик, эртанги кун учун масъулиятни ҳис этиш, истиқлол неъматларини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров(сурат), ЎзА