Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


«Дарё»: Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳрида сайёр қабул ўтказди

×

 2019-02-12 15:45:01    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Президентининг Фарғонадаги Халқ қабулхонасида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев сайёр қабул ўтказди. Унда Қувасой, Марғилон ва Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи фуқароларнинг турли масалалар бўйича мурожаатлари ўрганилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг тоза ичимлик суви, табиий газ, электр таъминоти, уй-жой, коммунал масалалар, таълим ва тиббиёт соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш, банк, солиқ соҳасида йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича 68 та мурожаати атрофлича муҳокама қилинди. Уларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди.

Марғилон шаҳрида яшовчи Нодирахон Каримова уч йилдан бери иш топа олмаётганлиги сабабли сайёр қабулда бўлди. У ҳуқуқшунос-иқтисодчи йўналиши бўйича ўрта махсус дипломига эга. Нодирахоннинг мактабгача таълим муассасасига ишга жойлашиш масаласи шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Фарғона шаҳрида яшовчи икки нафар ногирон фарзанди бор Хуршида Шокированинг уй-жой ажратиш тўғрисидаги мурожаати ҳам қаноатлантирилди.

Замирахон Ҳайитованинг уй-жой ажратиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга доир мурожаатига ҳам қабул давомида ечим топилди.

– Вилоят ҳокимининг ўтган галги сайёр қабулида қилган мурожаатим ҳам қаноатлантирилган. Қарамоғимда руҳий хаста онам борлиги ва кам таъминланган оила сифатида рўйхатда туришим сабабли қурилаётган арзон уйлардан бирини бошланғич тўловсиз олишда ёрдам сўрагандим. Биринчилар қаторида уй беришларини эшитиб хурсанд бўлдим. Энди тадбиркорликни йўлга қўйиб, чевархона очмоқчиман. Сайёр қабул давомида бу масалам ҳам ҳал бўлди, – дейди Замирахон Ҳайитова.