Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЎзА: Тошлоқ туманида судлар томонидан сайёр қабул ўтказилди
2019-02-24 20:28:43 66
Фарғона вилоят жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича судлари раислари иштирокида Тошлоқ туманида аҳоли билан билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар хусусида сўз юритилди.
Шундан сўнг суд раислари фуқароларни суд ишларига доир мурожаатлари юзасидан улар билан суҳбатлашиб, мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг қонуний ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида жиноят ва қонунбузилишларнинг юз берган оқибатлари билан курашиш эмас, балки уларнинг туб сабабларини тизимли бартараф этишга эътибор қаратилмоқда, -дейди Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси Маҳаматиброҳим Туланов. – Ўтган йилда жиноят ишлари бўйича вилоят судлари томонидан жиноятларни келтириб чиқарган шарт-шароитларни олдини олиш, бу каби ҳолатларни қайта такрорланмаслигига эришиш мақсадида 2 минг 114 та хусусий ажримлар чиқарилган. Судлар томонидан Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан 28 та жиноят иши бўйича 37 шахс оқланган (реабилитация қилинган) бўлиб, бу эса фуқароларимизни одил судловга бўлган ишончни янада мустаҳкамламоқда. Бугунги сайёр қабулда ҳам фуқароларимизни мурожаатларини тинглаб, муаммоларнинг ечимини қонун талаблари доирасида ижобий ҳал қилиш назоратга олинди.
Шу каби сайёр қабул ва учрашувлар барча шаҳар ва туманларда ҳам ўтказилмоқда.