Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: Фарғона шаҳар ҳокимлиги: бозордаги нарх наво асосли эмас

×

 2019-02-24 21:05:38    54

PDF юклаш
Чоп этиш


“Uza.uz” сайтида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг мамлакат бозорларидаги нарх-наволарни ўрганиш натижалари юзасидан “Ўзбекистон бозорларида мол ва товуқ гўшти қимматлашди(ми?)” номли хабарда мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 17 февраль ҳолатидаги нархлари тўғрисида маълумот берилган.

Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозорида мол гўшти нархи 36-40 минг сўм, қўй гўшти 34-40 минг, товуқ гўшти 18-20 минг сўмдан сотилаётганлиги кўрсатиб ўтилган. Фарғона шаҳар ҳокимлиги бунга ўз муносабатини билдирди. Шаҳар ҳокими Ҳ.Ҳабибиддинов имзоси билан келган хат таҳрирсиз эълон қилинмоқда.

"Ушбу мақоладаги кўрсатиб ўтилган ҳолатлар шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди. Унда берилган маълумотлар ўз тасдиғини топмади.

Фарғона шаҳар ҳудудидаги деҳқон бозорларда нарх-наволарни барқарорлигини сақлаш аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ишончли таъминлаш, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини барқарор сақланишини, нархларнинг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш, санитария ҳолатини яхшилаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида “Шаҳар махсус штаби” тузилган бўлиб, мунтазам фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, “Нуроний” жамғармаси ва “Маҳалла” жамоат фонди ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари фаолларидан иборат “Жамоатчилик назорати” гуруҳларининг фаолияти янада кучайтирилган ва қўшимча гуруҳлар ташкил этилиб, дехқон бозорларидаги маҳсулотлар турлари, ҳажмлари ва сифати, нарх-наволарнинг барқарорлиги, тозалик, савдо маданияти, харидорлар ва савдо қилувчилар учун яратилган шароитлар мунтазам ўрганилмоқда.

Бугунги кунда бозорларда асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари – мол гўшти 30-36 минг сўм, қўй гўшти 34-40 минг сўм, товуқ гўшти 14-17 минг сўм, тухум 400-550 сўм, картошка 1500-2000 сўм, пиёз 600-1000 сўм, сабзи 1200-1500 сўм ва мевалар 1000-10000 сўмдан сотилиши таъминланмоқда.

Шу сабабли Сиздан, ушбу мақола юзасидан раддия моқола эълон қилишингизни сўрайман.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги оммавий ахборот воситасида берилган ҳар қандай холис, ишончли, ҳақиқатга асосланган хабар ёки мақолани эътиборсиз қолдирмайди".