Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 252 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Халқ сўзи”: Қувасойга 38,7 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри инвестиция киритилади

×

 2019-02-27 20:26:39    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан собиқ “Қувасой чинниси” акциядорлик жамияти ҳудудида кичик саноат зонаси ташкил этилди.

– Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхонаси балансидаги ушбу саноат зонасининг умумий ер майдони 12 гектар, бино ва иншоотлар майдони эса 3,4 гектардан иборат, – дейди Қувасой шаҳар ҳокими ўринбосари Абдусамад Ҳайдаров.

Мазкур кичик саноат зонаси ҳудудида яқинда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 18 миллиард сўмдан иборат “Running busines trans invest” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона ташкил этилди.Қўшма корхонада асосан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, дейди туркиялик инвестор Умит Кахрейжи. – Корхонага жами2,1 миллион АҚШ доллари инвестиция киритилиши кўзда тутилган. Биринчи босқич лойиҳаси учун 1,1 миллион доллар маблағ сарфланди ва 300 та иш ўринлари яратилди. Кейинги босқичларда ишчилар сонини ва маҳсулотлар турини кўпайтирамиз.

– Маҳсулотларимиз асосан Европа давлатларига, жумладан, Россия, Украина, Францияга экспорт қилинади, – 24 ёшли корхона раҳбари Ҳусниддин Отабоев. – Сўнгги русумдаги замонавий тикув машиналари, бичиш, тикиш, тахлаш дастгоҳлари қувасойлик опа-сингилларимиз учун янада қулайлик туғдирмоқда. 

Кичик саноат зонаси учун танловлар ўтган йилнинг августида ўтказилган.Унинг таркибида 10 та тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва маҳаллий инвестиция киритадиган корхоналар шаклланди.

“Достонбек – Шоҳсанам” масъулияти чекланган жамияти Қувасой кичик саноат зонасида 450 миллион сўм маблағ билан кондитер ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш арафасида.50 янги иш ўрни яратилиши белгиланган корхонада келажакда йилига 910 миллион сўмлик маҳсулотлар тайёрланиб, уларнинг тенг ярми хорижга экспорт қилинади.

“V&B chemical Co.ltd” масъулият чекланган жамияти ҳам 18,5 миллион АҚШ долларлик лойиҳа асосида 150 нафар қувасойликларни муқим иш ўринлари билан таъминлайди. Жорий йилнинг апрелидан ўз фаолиятини бошлайдиган ушбу корхонада йилига 4 миллиард сўмлик полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Қувасой шаҳрига кичик саноат зонаси ҳудудидан жой олган корхоналар томонидан йил охиригача 38,7 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри, 15,2 миллион долларлик маҳаллий тадбиркорларнинг маблағлари ҳисобига инвестиция киритилади. Шу тариқа шаҳар аҳолисининг 1300 нафарга яқини янги иш ўринлари билан таъминланади.