Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


«Дарё»: Фарғонага бу йил 1 миллион нафар сайёҳ келиши кутилмоқда

×

 2019-03-06 11:45:08    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти тарихий обидалари, замонавий иншоотлари, айниқса, мафтункор табиати билан сайёҳлар эътиборини тортмоқда.

«Ўтган йили 61 минг 200 нафар хорижий, 742 минг нафар маҳаллий сайёҳга хизмат кўрсатилди. Германия, Франция, Россия, Италия, Буюк Британия, Япония сингари давлатлардан ташриф буюрувчилар ҳар йилгидан кўпроқ бўлиб, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар ошган. Тарихий, маданий, зиёрат, агро, соғломлаштириш, гастрономик туризм каби йўналишларда тегишли дастурлар ишлаб чиқилиб, вилоятдаги 22 туроператорлик фирмалари билан ҳамкорликда саёҳатлар ташкил этилмоқда», – дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Музаффар Темиров.

Ўтган йили Марғилон шаҳрида «Atlas», Қўқон шаҳрида «Silk Road Kokand», «Аср», «Аsmald Hotel» каби меҳмонхоналар ишга туширилган. Туристларга хизмат кўрсатувчи 10 та ресторан ва умумовқатланиш объекти қурилган. Фарғона халқаро аэропорти, Марғилон ва Қўқон темир йўл вокзаллари, Аҳмад Фарғоний истироҳат боғи, Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарларининг туристлар гавжум 31 ҳудудида «Wi-Fi» зоналар ташкил этилган. Аэропорт, темир йўл вокзаллари ва Марғилон шаҳридаги «Қумтепа» бозори ҳудудида туристик ахборот марказлари фаолият бошлаган.

2019 йилда вилоятга ташриф буюрувчи сайёҳлар умумий сонини 1 миллион нафарга етказиш мўлжалланган. Туризм салоҳияти ва инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида ташаббускор тадбиркорлар маблағи, банк кредитлари, хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан 58 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу йил Фарғона кўплаб халқаро тадбирларга мезбонлик қилади.

Вилоятда туристик оқим сезиларли даражада кўпайишини ҳисобга олиб, жорий йилда 30 дан ортиқ янги меҳмонхона хизматини ташкил этувчи ташаббускорлар аниқланган. Умумий қиймати 26,2 миллион долларлик 22 инвестиция лойиҳаси шакллантирилиб, ҳозирги кунда уларнинг 10 тасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.