Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Вазирлар Маҳкамасининг масъуллари иштирокида ўқув-амалий семинар ўтказилди

×

 2019-03-29 20:35:53    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг 2019 йил 27 февралдаги 09/1-2388-сонли топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибият ва бўлим мудирлари, мутахассислари  томонидан 2019 йил 28 март куни Фарғона шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида “Иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш, меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, топшириқлар бажарилишида назоратни тизимли йўлга қўйиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш” мавзусидаги ўқув-амалий семинари ўтказилди.


Семинарда вилоят ҳокимлигининг гуруҳ ва бўлим раҳбарлари ҳамда мутахассислари, шаҳар, туман ҳокимликларининг биринчи ўринбосарлари, ташкилий-назорат гуруҳи ва девонхона бўлимлари раҳбарлари, юристлари, ижро интизомига масъул ходимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул ўринбосарлари ҳамда ходимлари иштирок этдилар.


         Семинар иши давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти бош мутахассиси Р.Хасанов, умумий бўлими бош мутахассиси Ш.Аминова, назорат ва ижро интизоми бўлими бош мутахассиси Ш.Юсупбаев, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими бош мутахассиси Ш.Галтемиров, юридик таъминлаш бошқармаси бош мутахассиси М.Махмадаминов, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими бош мутахассиси Н.Кадиров ва Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси А.Ражабовлар маъруза қилдилар ва иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар бердилар.


         Шунингдек, вилоят ҳокимлиги, шаҳар, туман ҳокимликлари ва вилоятдаги корхона, ташкилотларнинг масъул ходимлари вилоятда соҳада олиб борилаётган ишлар бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.   



Х.Умурзақов

Фарғона вилояти ҳокимлиги бош мутахассиси