Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: Янги қурилган йўл 250 минг нафардан ортиқ аҳолининг узоғини яқин қилади

×

 2019-04-13 14:58:48    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти Фарғона туманида Оқбилол – Ямбарақ автомобиль йўли янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.
 
Мамлакатимизда бугунги кунда инсон манфаатларини таъминлаш устувор вазифага айлаган бўлиб, одамлар билан мулоқот қилиш, уларни қайнаётган муаммоларни бартараф этиш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилди.
Бир неча йиллар давомида Чимён, Миндон, Қўрғонтепа, Хонқиз каби қишлоқларда яшовчи аҳоли туман маркази – Водилга боришда 70-80 километр йўл босиб, Фарғона шаҳри орқали кетишга мажбур бўларди. Қолаверса, жамоат транспортлари учун ҳам турли қийинчиликлар ва оворагарчиликлар юзага келарди.

Бугун бундай муаммолар ўз ечимини топди. Йўлсозлар томонидан Оқбилол ва Ямбарақ қишлоқлари ўртасида Чимён билан Водилни боғловчи 8 километр йўл қисқа муддатда қуриб битказилди. Мазкур йўл қурилишига 21 миллиард сўм маблағ сарфланди. Бу 30 километрлик йўл масофасини қисқартириб, одамларнинг йўл харажатларини камайишига хизмат қилади. Энг асосийси, кунлик қарийб 1,5 соат вақтини тежайди. Шунингдек, янги қурилган йўл Олтиариқ, Риштон туманларидаги 250 мингдан ортиқ аҳолининг ҳам узоғини яқин қилишга хизмат қилади.
Мазкур йўлни фойдаланишга топшириш маросими катта шодиёнага айланди. Унда туман аҳолиси, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
– Одамларнинг оғирини енгил, олис манзилини яқин қилиш ҳам савобли иш, – дейди Чимён қишлоғилик Ҳусанбой ота Қурбонов. – Ҳар куни туман марказига ишга, ўқишга, шифохонага ва бошқа турли юмуш билан қатнайдиган аҳоли ёки туман марказидан Чимёнга борадиган фуқаролар учун бу йўлнинг қурилгани катта иш бўлди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев сўзга чиқди.