Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 155 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлигига 2019 йил 6 ойи давомида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида

×

 2019-07-10 15:01:20    78

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда уларда кўтарилаётган масалаларни белгиланган тартибда қонуний ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

2019 йил 6 ойи давомида барча манбаалар орқали жами 13538 та мурожаатлар келиб тушди.

Шундан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари электрон тизими орқали 10111 та, вилоят ҳокимлигига тўғридан-тўғри 1917 та ёзма мурожаат, 1510 та оғзаки мурожаатлардир.

Мурожаатларнинг мазмун-моҳиятига кўра, мурожаатлар кўпроқ бошланғич тўловсиз уй-жой билан таъминлаш, уй-жой қуриш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер майдонлари ажратиш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш масалаларида тушмоқда.

Энг кўп мурожаатлар тушиши Фарғона (2236 та), Қўқон (1251 та), Марғилон (1190 та) шаҳарлари, Олтиариқ (956 та), Қува (808 та), Риштон
(767 та), Фарғона (734 та), Данғара (675), Учкўприк (632 та) ва Ўзбекистон
(547 та) туманлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолини қийнаб турган муаммолари билан янада жиддийроқ шуғулланиш лозимлигини инобатга олган ҳолда вилоят ҳокимининг 10 марта оммавий сайёр қабуллари ўтказилди.

Энг кўп мурожаатлар тушаётган ҳудудларда яшовчи жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокими ва ҳоким ўринбосарларининг сайёр қабуллар жадвали тасдиқланиб, улар томонидан ўтказилган сайёр қабулларда 1510 нафар аҳоли вакилларининг мурожаатлари қабул қилинди.

Ҳисобот даврида вилоят бошқармалари ва корхона ташкилотлари ҳамда шаҳар, туман ҳокимликларининг мурожаатлар билан ишловчи ходимларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида вилоят ҳокимлиги аппарати ҳодимлари учун, вилоят “Маҳалла” жамоат фонди биносида маҳалла фаоллари учун, Фарғона шаҳар юридик коллежида шаҳар, туман ҳокимликларининг мурожаатлар билан ишловчи ва ижро интизомига масъул ходимлари учун, Фарғона шаҳар ҳокимлиги базасида бошқармалар ва ҳокимликлар раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари ва ҳуқуқшунослари ҳамда бошқа масъул ходимлари учун ўқув-семинарлари ўтказилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 28 мартдаги йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижроси юзасидан иш юритиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, топшириқлар бажарилишида назоратни тизимли йўлга қўйиш бўйича семинарлар ташкил этиш режа-жадвалига асосан барча шаҳар, туман ҳокимликларида амалий семинарлар ўтказилди.

Вилоятда мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи 46 та шаҳар, туман ҳокимликлари ва бошқармаларда ўрганилиб, натижалари кенгайтирилган йиғилишларда муҳокама этилди.

Вилоят ҳокимлигига барча манбаалар орқали келиб тушган мурожаатлар
8 марта таҳлил этилиб, вилоят бошқармалари раҳбарлари ҳамда барча шаҳар, туман ҳокимликларига йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан назоратли топшириқ хатлари юборилди.

Таҳлил ва ўрганишлар якунларига кўра мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги учун 47 нафар турли даражадаги масъулларнинг интизомий жавобгарлиги кўриб чиқилди.

Олиб борилган ишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларнинг 55,2 фоизи, вилоят ҳокимлигига келиб тушган мурожаатларнинг 48,4 фоизи, шаҳар, туман ҳокимликларига бевосита келиб тушган мурожаатларнинг 47,2 фоизининг ижобий ҳал этилиши таъминланди ва вилоят ҳокимлигига келиб тушаётган мурожаатларнинг 6535 тага камайишига эришилди.

Вилоят ҳокимлиги келгусида ҳам мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва уларни ўрганиш натижалари бўйича очиқлик ва шаффофликни таъминлаш чораларини кўриб боради.