Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 194 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРКАЗИЙ ФАРҒОНА ЧЎЛИДА ЯНГИ КОРХОНА!

×

 2019-11-05 17:27:37    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Уйда ўтирган аёллар, вақтинча ишсиз хотин-қизларни муносиб ҳақ тўланадиган доимий иш ўрни билан таъминлашга Фарғона вилояти ҳокимлиги устувор вазифа сифатида ёндошиб келмоқда. Бунинг учун махсус дастур тузилган, юзлаб лойиҳалар маъқулланган. Улардан бири ҳар бир туманда енгил конструкцияли тикув-трикотаж корхоналари ташкил этишдир. Фақатгина шу йўл билан 4,5 минг нафар аёллар бандлиги таъминланиши режалаштирилган.

Бугун, 5 ноябрь куни Ёзёвон туманининг энг чекка ҳудудлари сирасига кирувчи “Тошҳовуз” маҳалла фуқаролар йиғинида “Yozyovon baraka chevarlari” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини бошлади.

Корхонанинг очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, аёлларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга тўлақонли турмуш шароити яратиб бериш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

“Ўзбекпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан бунёд этилган янги корхонада ишлаш учун 130 та янги иш ўрни яратилди. Мазкур корхонани қурилиши учун 1 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланиб, Хитойдан тикув машиналари олиб келиб ўрнатилди.

- Белгиланган режага кўра, жорий йилда вилоятнинг 7 та ҳамда 2020 йилда 8 та туманида шу каби тикувчилик корхоналари ишга туширилади, - дейди “Farg’ona baraka chevarlari” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Давронбек Жўрабоев. – Ҳозирда Риштон тумани ҳамда Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғида лойиҳаларимиз амалга оширилиб, кўплаб хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга эришилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур корхоналарга ногиронлиги бор хотин-қизлар ҳам ишга жалб этилади. Улар  имкониятига яраша меҳнат қилсаларда, бир йил давомида белгиланган тартиб ва миқдордаги иш ҳақи тўланади.

Корхона иш бошлаган ҳудудда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қад ростлаб, обод массивга айланяпти. Янги уй-жойларга кўчиб ўтган аёлларни иш билан таъминлашда  бу лойиҳанинг ўрни катта. Мазкур корхонада “Тошҳовуз” ва “Такалик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хотин-қизлар ишли бўлиб, уларнинг сафида 10 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ҳам бор. Бу ерда меҳнат қилаётган 34 нафар хотин-қизлар тикувчилик касбига қайта тайёрланди.

“Жасорат” медали соҳиби, 2-гуруҳ ногирони Нодира Аҳмадалиеванинг ҳам орзуси ушалди. У яқинда “Тошҳовуз” мавзесидаги янги уйга кўчиб ўтганди. Бугун эса ўзининг севган касби – тикувчилик бўйича ҳам ишли бўлди.

Янги корхонадаги кийим-кечакларнинг ўз буюртмачиси бор. Шунингдек, ёзёвонлик қўли гул чеварлар томонидан тайёрланадиган кенг ассортиментдаги маҳсулотлар қўшни давлатларга экспорт қилиниши ҳам режалаштирилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев корхонанинг тантанали очилиш маросимидан сўнг маҳалла аҳолиси, оқсоқолу онахонлар билан самимий суҳбатлашди. Улар давлатимиз раҳбарининг халққа кўрсатаётган ғамхўрлигидан миннатдор бўлиб, дуо қилдилар.