Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИДА...

×

 2019-11-07 18:57:47    53

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Шуҳратжон Ғаниев 2019 йил 7 ноябрь куни Фарғона шаҳрида сайёр қабул ўтказиб, унда Фарғона ва Марғилон шаҳарлари, Фарғона, Қува, Олтиариқ, Риштон, Қўштепа туманларидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.


Қабул жараёнида барча вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, прокуратура, ИИБ ва суд органлари ҳамда шаҳар, туманларнинг сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

 

Саида Неъматжонова кир ювиш кукуни (содаси) ишлаб чиқарадиган 5 та иш ўринли кичик корхона ташкил қилган. Лекин жой масаласи муаммо бўлган. Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев Фарғона шаҳридаги эркин иқтисодий саноат ҳудудидан тегишли майдонга эга хоналар ажратиш ҳақида кўрсатма берди. Тадбиркор ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб олгунча жойга ижара тўлови олинмайдиган бўлди.

-Мен муаммоим шу қадар тез ҳал бўлишини кутмаган эдим, ҳокимимиздан чексиз миннатдорман, -дейди Саида Неъматжонова.

Лолахон Холматова қабулдан чиқар экан кўзлари ёшга тўлди.

-Арзимни хеч ким қаноатлантирмаётган эди. Ҳоким мени тинглаб бир оз сукут сақладилар. Бу ердан ҳам нажот бўлмасмикан, дея қўрқувга тушдим ўшанда. Йўқ, ҳоким корхона раҳбарларидан бирига қатъий топшириқ берди.

-Сизнинг иш ўрнингиз сақлаб қолинади! – деди у менга.

Лолахон бу сўзларни айтар экан ўзини тута олмасди. Ахир у хали ҳомиласи дунёга келмай бева қолди. Кейин ўзи ишлаб бир хонали уйда фарзандини тарбиялади. Энди эса олий ўқув юртига шартнома асосида қабул қилинган дилбанди учун ҳам кўпроқ ишлаши керак. Шундай пайтда... унга ФНҚИЗда иш ўринлари қисқараётгани ҳақида расман огоҳлантириш берилганди.

 Ҳоким қабулида ўтирган аёлнинг ички кечинмалари, изтиробларини юрагидан ўтказди чоғи, ўша сукут сақлаган бир неча сонияда.


Қабулда жами 75 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан бевосита вилоят ҳокимига 43 та мурожаат келиб тушди. Арзларнинг 12 таси жойида ижобий ҳал этилди, 31 таси юзасидан масъул бошқарма ва ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Жумладан,  Фарғона шаҳридаги Салиева Тамаранинг уйини таъмирлаш учун кредит, марғилонлик Бадалова Гулбахорга фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам, Қўштепа ва олтиариқлик Абдуллаев Мирзаназар ва Абдуллаева Арофатхонларни иш билан таъминлаш, марғилонлик Комилова Муаззамхонга деҳқон бозоридан савдо қилиши учун жой бериш каби масалалар ечимини топди.


Яна бир гап. Вилоят ҳокими қабулига келганлар орасида аслида масаласини жойлардаги мутасаддилар, жамоат ташкилотлари ҳал қилса бўладиган мурожаатчилар ҳам бор эди. Бир хонадон келини қайнотаси билан бирга яшай олмаслиги, тадбиркор Р.С туман ветеринария идораси тасарруфидаги биноларнинг бирини унга фаолият кўрсатиш учун олиб берилишини, С.М. маҳалласидаги анҳорда ўғирлаб кетилган кўприкни топишни... сўрадилар.

Ҳоким барча арзларни босиқлик билан тинглади.

-Бизга ишониб, биздан ёрдам кутиб келишибди, демак бажарамиз, - деди у вилоят масъулларига.

 

Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати