Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН МЕДИА-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2019-11-23 15:14:58    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги журналистлар иштирокидаги янги лойиҳани бошлади. Унда Президентимиз томонидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқимиз, айниқса, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом тарбиялашга қаратилаётган эътибор натижасида вилоятларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самараси билан журналистларни батафсил таништириш режа қилиб олинган.

Шу мақсадда бошланган дастлабки медиа-тур Фарғона вилоятидан бошланди. 22-23 ноябрь кунлари республикамиздаги бир қатор ОАВ вакиллари Фарғона вилоятида бўлди.

Марғилон шаҳрида ўзига хос меҳмондўстлик руҳида кутиб олинган журналистлар даставвал шаҳардаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби фаолияти билан танишдилар. Улар шу куни Фарғона шаҳридаги кўп тармоқли спорт мажмуаси,  Қувасой шаҳридаги “Водий тулпорлари” мажмуасига ҳам ташриф буюрдилар.

 Медиа-тур дастуридан ўрин олган Фарғона шаҳрининг ал-Фарғоний кўчаси бўйлаб оммавий юриш марафони, веломарафон, Фарғона давлат университети стадионида тонгги бадантарбия машғулотлари ўтказилди. Юзлаб тиббиёт ходимлари, минглаб ёшлар, кенг аҳоли вакиллари тонгги марафонда катта қизиқиш билан иштирок этдилар. 

–  Оммавий марафон бизда ҳар шанба куни ташкил этилади. Бу галги марафонни 1 декабрь – Халқаро ОИТСга қарши кураш кунига бағишладик, – дейди  врач-эпидемиолог  Наргиза Эргашева. – Марафонда бизга жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам ҳамроҳлик қилишди. Сафимиз кенгаймоқда. Соғлом турмуш тарзига амал қилиш барча учун муҳимлигини юртдошларимиз теран англаб етмоқдалар.


Журналистлар Фарғона шаҳридаги сув спорт саройига ҳам ташриф буюрдилар. Бу ерда сузиш ва синхрон сузиш бўйича тарбияланаётган ўғил-қизлар учун яратилган шарт-шароитлар, машғулот жараёнларини кузатдилар. Ана шундай самимий ташриф вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ҳам бўлди. Бугунги кунда ушбу мажмуада 200 нафарга яқин ёшлар спортнинг 12 тури бўйича сабоқ олаётгани, теннис бўйича 4 та нуфузли мусобақанинг айнан шу ерда ўтказилиши  самарали натижаларга асос бўлмоқда.

Медиа-тур қатнашчилари шу куннинг ўзида вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси фаолияти билан яқиндан танишдилар. “Нефтчи” спорт мажмуасида бўлиб ўтган юнон-рум ва самбо турлари бўйича вилоят биринчилиги мусобақалари  уларнинг эътиборидан четда қолмади.


Бугун мамлакатимизда тадбиркорлик қиламан, элимга нафим тегсин, деган одам борки, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланяпти. Спорт мураббийси Улуғбек Мадаминов  ана шу имкониятларга суяниб хайрли ишга бел боғлади. Банк сармояси эвазига тадбиркор Фарғона шаҳридаги “Янги замон” маҳалласида мўъжазгина Олимпия спорт мажмуасига асос солди. Ушбу мажмуа  айнан меҳмонлар иштирокида илк фаолиятини бошлади. Бир вақтнинг ўзида 30 нафарга яқин иштирокчига хизмат қилувчи машғулотлар зали Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган спорт жиҳозлари билан таъминлангани диққатга сазовордир.

– Спортни ривожлантириш борасида Фарғона тажрибасини барча ҳудудларда тарғиб қилса арзийди, – дейди медиа-тур иштирокчиси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги мухбири Улуғбек Асроров.– Ўз навбатида бу каби медиа-турлар барча ОАВ вакиллари учун ўзаро тажриба ва маҳорат алмашиш имконини беради. Ҳар бир ҳудуддаги спорт комплекслари ва уларда ёшларимиз эришаётган юқори натижалар барчамизни хурсанд қилди.


Медиа-тур қатнашчиларининг кейинги манзили Қўқон шаҳри бўлди. Меҳмонлар бу ерда ҳам яқинда фойдаланишга топширилган ёпиқ сузиш ҳавзаси ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолияти билан танишдилар.

Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.