Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 155 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Журналистлар Фарғона спорти ютуқ ва истиқболлари билан танишди

×

 2019-11-27 10:26:09    73

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги журналистлар иштирокида янги лойиҳани бошлади. Унда Президентимиз томонидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқимиз, айниқса, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом тарбиялашга қаратилаётган эътибор натижасида вилоятларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самараси билан журналистларни батафсил таништириш мақсад қилинган.

Шу мақсадда 22 ноябрь куни пойтахтда фаолият юритаётган бир гуруҳ журналистлар Фарғона вилоятида бўлди.

Замонавий поездда Марғилонга етиб келган журналистлар Фарғона халқига хос меҳмондўстлик – карнай-сурнай садолари, нон-туз билан кутиб олинди. Дастлаб шаҳардаги 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби фаолияти билан танишилди.

Спорт муассасаси 550 ўринли бўлиб, ёшларга 40 га яқин мураббийлар спорт сирларидан сабоқ бериб келмоқда.

 

 – Мактабимизда 1200 дан зиёд йигит-қиз спортнинг 18 тури билан шуғулланади, – деди Аҳтам Раҳмонов. – Кейинги йилларда ёшларимизда спортга қизиқиш ортмоқда. Шунга яраша шароитларимиз ҳам яхшиланган. Бугун спорт билан шуғулланаман, соғлом камол топиб, Ватаним довруғини дунёга танитаман, деган ёшлар учун барча шароитлар муҳайё.

Бу ерда вилоят, ҳатто мамлакат миқёсидаги спорт мусобақаларини тез-тез ўтказиш яхши анъанага айланган. Бугун ҳам бокс бўйича Ўзбекистон кубоги учун мусобақа ўтказилаётган экан. Журналистлар мусобақани бир муддат томоша қилди.

Спорт мактаби директорининг алоҳида фахр билан айтишича, ҳар куни эрталабки оммавий бадантарбия машғулотларини ўтказиш йўлга қўйилган. Бу машғулотларда яқин-атрофдаги маҳаллалар аҳолиси, жумладан, кексалар, уй бекалари ҳам иштирок этар экан.

 

 Аҳтам акадан спорт мактабида камчиликлар ҳам борми, инвентарлар, мураббийлар етарлими, дея сўрасак, “Йўқ, ҳамма муаммога ечим топиш мумкин. Бунинг учун атрофимизда фидойи мураббийлар, спорт жонкуярли бўлса, бас” дея жавоб берди.

Журналистлар Марғилондан Фарғона шаҳрига йўл олди. Майин куз ёмғири киши қалбига хуш ёқади. Фарғона кун сайин чирой очмоқда. Янги уйлар қурилган, улар атрофида амалга оширилган ободонлаштириш ишларидан кўз қувнайди. Шундай ажиб манзараларни томоша қилиб шаҳар кўркига кўрк бўлиб қўшилган кўп тармоқли спорт мажмуасига етиб келдик.

Бу спорт мажмуаси яқинда фойдаланишга топширилган экан. Мажмуа директори Бахтиёр Ҳакимовнинг маълумот беришича, қурилиш учун 45 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Ҳали қўшимча иншоотлар қуриш давом этади. Ҳозирча бу ерда 4 спорт зали, халқаро стандартларга мос жиҳозланган 3 минг мухлисни сиғдира оладиган йирик спорт зали фаолият бошлаган.

Мавжуд спорт заллари асосан якка кураш спорт турлари билан шуғулланишга мўлжалланган.

 

 

Бу ерда шуғулланаётган ёшлар учун тиббиёт хонаси зарур дори-дармонлар билан таъминланган, шифокорлар назорати йўлга қўйилган. Кийиниш ва ювиниш хоналаридаги жиҳозлар жуда замонавий ва сифатли қурилган. Энди уларни асраб-авайлаш бу ерда шуғулланаётган ёшларга боғлиқ.

Журналистлар Қувасой шаҳридаги “Водий тулпорлари” от спорти мажмуасида ҳам бўлди. Президентимизнинг Қорабайир отларини кўпайтиришга доир фармони асосида ташкил этилган бу мажмуада 48 наслли от парваришланмоқда. Улар асосан Қорабайир зотли отлардир. Мажмуада халқаро миқёсда мусобақалар ўтказиш учун барча шароит етарли. 15 ўғил-қиз от спорти билан шуғулланади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати