Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 226 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОНДА ТИЛЛА БУЮМЛАРНИНГ ҚОРА БОЗОРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛАДИ – МИ?

×

 2019-11-29 10:13:38    86

PDF юклаш
Чоп этиш



Шу кунларда Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан бир гуруҳ тадбиркорлар Туркиядаги бир қатор компания, фирма ва саноат зоналарида бўлиб ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, Ўзбекистонга тўғридан – тўғри инвестиция олиб кирилиши борасида музокаралар юритмоқдалар.

Фарғонадаги “Gold citi” фирмаси асосчиси, таниқли тадбиркор Ҳабибулло Юнусов Истамбулдаги “Atilla Karat” компанияси раҳбари Атима Онли билан олтин буюмлар ишлаб чиқариш заргарлик корхонасини ва “Gold citi” – “Олтин саройи” савдо шахобчалари тармоғини ташкил этиш юзасидан амалий учрашув ўтказди.

 

 -Ўзбекистонда олтин ва қимматбаҳо тошларни қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, экспорт қилиш борасида энг қулай қонуний асослар яратилди, -дейди Ҳабибулло Юнусов. –Жумладан, энди тадбиркор – заргарга давлат солиқ имтиёзи берди, олтин ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни экспорт қилишга рухсат этилди. Олтин буюмлар сотиб олиш учун кредит бериш йўлга қўйилди. Энг муҳими, энди тадбиркор – заргар олтинни хом ашё сифатида Ўзбекистоннинг ўзида сотиб олиш ва кейин уни қайта ишлаб заргарлик буюмлари ишлаб чиқариши мумкин.

 

-Мен Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг ислоҳотларини қўллаб қувватлайман, - деди Атима Онли. –Зеро сўнгги 50 йил ичида юртингизда олтин ва қимматбаҳо тошлар савдоси асосан қора бозор қўлида эди. Бундан давлат ҳам наф кўрмасди, мижоз ҳам. Чунки Ўзбекистонга тилла, бриллиант тақинчоқлар яширин, контрабанда сифатида киритилар эди. Иккинчидан, қора бозор савдогарлари Истамбулнинг Лалили, Оқсарой бозорларидан сотиб оладиган тилла тақинчоқлари сифатсиз, тамға кўрсаткичига мос келмасди. Айнан, ноинсоф савдогарлар Туркия ширкатларида Россияда ишлаб чиқарилган деган сохта тамға босиб беришни, тилла кўрсаткичини эса юқори деб мухр қўйишни талаб қилардилар.

 

Ўзбекистон ҳудуди заргарлик ривож топган дунёнинг энг қадимий ўлкаларидан биридир. Олтин ва қимматбаҳо тошлардан тақинчоқ ишлаб чиқариш, савдо ҳамда экспортини легаллаштириш жуда тўғри, икки томонлама фойдали ходисадир.

Мен жаҳон олтин ва қимматбаҳо тақинчоқлар ишлаб чиқарувчилар кенгаши аъзоси сифатида Ўзбекистонда заргарликни қайта тиклашга сидқидил ёрдам беришга тайёрман. Бунда заргарлик технологиялари, лаборатория ускуналари, мутахассислар ўқувини ташкил этиш, экспертлик хизмати каби йўналишларда беминнат ёрдамчингиз бор, деб хисоблайверинг. Зеро биз туркий тилда сўзловчи  бир эътиқоддаги халқмиз ва бир-биримизга кўмаклашиш бурчимиздир.

 

 “Atilla Karat” компанияси Фарғона вилоятида қўшма корхона ташкил этиш, савдо уйлари очиш юзасидан ҳамкорлик қилишга розилик билдирди.

-Мен декабрь ойида Самарқандда бўладиган заргарлар анжуманида иштирок этаман. Ўйлайманки, ўшанда биз Фарғонада очилажак “Олтин саройи” ишлаб чиқариш – савдо мажмуаси шартномасини имзолаймиз.

 

 


Фарғоналик тадбиркорлар қурилиш, чарм-пойафзал, қўнчилик, кимё ва ақлли технологиялар борасида ҳам ҳамкорлик қилиш юзасидан туркиялик ишбилармонлар билан музокаралар олиб боришмоқда.

Муҳаммаджон Обидов

Истамбул

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати