Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг БАЁНОТИ

×

 2019-12-06 19:07:09    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 2 декабрь куни  Фарғона вилояти ҳокими томонидан ўтказилган селекторда яширинча ёзиб олинган аудио ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Шуни маълум қиламизки, Қува тумани ва бошқа ҳудудларда аҳолининг электр-энергияси ва газ тақчиллиги бўйича билдирган норозиликлари, бу борадаги муаммолар ҳукуматимиз ва вилоят ҳокимлиги томонидан зудлик билан назоратга олиниб, амалий ҳал этиш чоралари кўрилди. Бугунги кунда вилоятда аҳолига узлуксиз ва чекловларсиз электр-энергияси, табиий газ етказиб беришга ҳаракат қилинмоқда.

Вилоят ҳокимининг ўзи кечасию кундуз бу ишларнинг бошида туриб, маҳаллий ҳокимликлар  ва мутасадди ташкилотлар билан иш олиб бормоқда. Аудиодан ҳам кўринадики, вилоят раҳбари ҳеч кимга нисбатан ҳақаротомуз сўз ишлатмаган. Масъул раҳбарларга танбеҳ берган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларга норози бўлиб мурожаат қилган фуқароларга ҳеч қандай босим ўтказилмаганлигини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз. 

Бугунги кунда электр-энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш барчанинг муҳим вазифасидир. Айни кунларда жойларда бу йўналишда ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Рўй бераётган воқеаларнинг ҳар бирини вилоят ҳокими номига боғламасликни сўраб қоламиз.

Шу ўринда айтиш керакки, “Озодлик”ка жар солгунча ўз юртимиз, халқимиз, оила ва бола-чақаларимиз учун наф тегадиган хайрли амал билан шуғуллансак яхши эмасми! Ватанни танимаслар бизга нима қилиб берарди, ўзига тайин юрт қилолмаганлар халққа асқотармиди. Ҳар бир инсонни у ким бўлишидан қатъий назар борида қадрига етишни ҳам билайлик. Бирдамлик, аҳиллик  ва маслаҳат билан юртимизга, хонадонимизга файз ва барака тилайлик!