Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Хитойнинг ССЕСС компанияси Фарғонада

×

 2019-12-12 11:22:13    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Хитой Халқ Республикаси Темир йўллари вазирлигининг ташқи ёрдам бўлими бўлган Хитой Қурилиш Корпорацияси (ССЕСС)нинг бир гуруҳ вакиллари Фарғона вилоятига ташриф буюришди.

  

Хитойнинг темир йўлларни қуриш бўйича юқори малакага эга бўлган бу йирик давлат корхонаси  узлуксиз ривожланиб бормоқда. Мазкур компаниянинг фаолият доираси Осиё, Европа, Африка, Америка ва Океания каби минтақаларга таалуқлидир. Бугунги кунга қадар ССЕСС дунёнинг  94 мамлакати ва минтақаларида ўз филиаллари ва ваколатхоналарини очган. Компания шунингдек, инфратузилма объектларини лойиҳалаш ва қуриш бўйича ҳам юқори малакага эга, шунингдек лойиҳаларни молиялаштириш борасида катта тажриба орттирган.

 

-Бугун Фарғона вилоятида 400 га яқин қўшма корхоналар фаолият юритаётган бўлса, улар ичида Хитой капитали иштирокидаги қўшма корхоналар изчил фаолият кўрсатаётгани, ички ва ташқи бозорга маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар етказиб бераётгани билан ажралиб туради,-деди меҳмонларни расман қабул қилар экан Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев.- Вилоятимизда  3 миллион 800 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Сувоқава тозалаш иншоотлари тизимини кенгайтириш, мавжудларини мукаммал таъмирлаш олдимизда турган муҳим масалалардан биридир. Бу соҳада сизлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

 

   - ССЕСС компанияси вакиллари шу йилнинг август ойида Фарғонада бўлиб ўтган иқтисодий форумда иштирок этишган эди, -дейди компания бош директори ўринбосари Цзян Аймин. - Ўшандаёқ биз Фарғона вилоятида 100 миллион долларлик инфратузилма иншоотларини қуриш ва қайта таъмирлаш тўғрисида меморандиум имзоладик. Сентябрь ойида эса мутахассисларимиз бу ерга келиб ҳамкорликда лойиҳа тайёрлашди. Ўйлайманки, компаниямиз уни келгуси йилда амалга оширишга эришади.    

 

 Учрашув чоғида ҳар иккала томонлар дастлабки техник-иқтисодий лойиҳа таклифининг техник тафсилотларини келишиш ва лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича кейинги чора-тадбирларни белгилаш, вилоятимизда оқава сув ва тозалаш иншоотларини модернизация қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича кейинги чора-тадбирларни белгилаш, сув таъминоти ва канализация бўйича ҳамда бошқа коммунал лойиҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш хусусида келишиб олдилар.

     Музокаралар чоғида нафақат шаҳарлар, балки вилоятдаги бир қанча туман марказларида сувоқава тизимларини янгитдан қуриш масаласи ҳам муҳокама этилди.    

                  Фарғона вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати