Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҲАЛЛА РАИСИ – ДАВЛАТ ИДОРАСИНИНГ ВАКИЛИ

×

 2020-02-07 21:37:58    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Кафтек томорқасига уруғ қадаган киши меҳнатининг роҳатини кўради. Аввало, хўжалик эҳтиёжи учун керакли бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун бозорга боришга ҳожат қолмайди. Ўзидан ортиниб яқинларига улашади, бозорда сотиб даромад кўради. Оиладаги катталар меҳнати, изланишларини кўриб улғайган ёшлар ҳам ҳалол меҳнат қадр-қим-матини ҳис этиб яшайди.

 Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги ”Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан бўлиб ўтган анжуманда вилоятдаги маҳалла раислари иштирокида аҳоли ўртасида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, томорқадан фойдаланишда мавжуд имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиш, ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олишда ҳамкорлик ишларини янада кучайтириш масалалари  муҳокама қилинди.

ЕРИ БОР ОДАМ НЕГА БОҚИМАНДА?

Сўнгги йилларда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аҳоли шахсий томорқасидан самарали фойдаланиш учун зарурий шароитлар яратиб бериш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Чунки томорқадан самарали фойдаланиш, юқори даромад берадиган қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, моддий - техника ресурсларини тизимли етказиб бериш орқали ички истеъмол ва экспорт учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш бугунги куннинг муҳим амалларидан.

Тўрт сотих ери бор одам нега боқиманда? Маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари нима билан банд? Маҳалладаги ижтимоий ҳолатга ким жавоб беради?

— Аввало, мазкур долзарб масала илк бор Президентимиз томонидан кун тартибига кўтарилди. Энди биз ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларни камайтириш учун аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш,инсоннинг ички куч-қуввати, салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида имкониятлар яратиб беришимиз зарур, — деди вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев. — Бунинг учун ҳамма шароит, имкониятлар бор. Фақат ундан самарали фойдаланиш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш лозим. Бу ишларни самарали ташкил этишда эскича усулда ишлаб бўлмайди. Эндиликда ҳар бир маҳалла, кўча, ҳар бир оила имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда иш ташкил этиш тизими яратилди. Бунда нафақат маҳсулот етказиб бериш, балки хизмат кўрсатиш, харид қилиш омиллари ҳам инобатга олинди.

Жойларда ташкил этилган “Томорқа хизмати” иш самарадорлигини ошириш муҳим ҳисобланади. Томорқа эгалари ва хизмат кўрсатувчи тизим ҳамжиҳатликда иш олиб боради. Энг муҳими, етиштирилган ҳар бир маҳсулотга харидор бор. Айни кунда вилоятимизда 250 тонна маҳсулот сиғимига эга бўлган музлатгичлар ишга туширилган. Аммо бу омборларнинг 225 тоннаси бўш турибди. Айрим томорқа эгалари эса экин майдонига терак экиб қўйиб, ундан самарали фойдаланмай келмоқда.

 Йиғилишда бундай ҳолатлар билан муроса қилиб бўлмаслиги, бунда маҳалла фуқаролар йиғини раислари масъулиятини ошириш, ҳар бир маҳалла кесимида “Тўқчилик ва йўқчилик” ҳақида сўз юртилиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари иш фаолияти ана шу омиллар асосида белгиланиши айтилди.

Вилоятимиздаги 584,3 минг хонадонда 41 минг гектар томорқа майдонлари бор. Эрта баҳорда томорқаларининг 23 минг гектарига сабзавот, картошка, дуккакли экинлар, полиз ва мойли экинлар экилади. Бундан ташқари, 26 минг гектар такрорий майдонларга сабзавот ва бошқа экинлар жойлаштирилиши ҳисобига 990,9 минг тонна қишлоқ хўжалиги ва озиқ- овқат маҳсулотлари етиштирилиб уларнинг 757,7 минг тоннаси ички истеъмол бозорига, 233 минг тоннадан ортиғи экспортга йўналтирилади. Бу мақсадлар учун сара уруғ, ёқилғи, минерал ўғитлар етказиб бериш чоралари белгилаб берилди.

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУҲИМ

Йиғилишда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишда маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳамкорлик ишларини янада кучайтириш муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳисоботларга кўра, ўтган йилда умумий жиноятчилик билан боғлиқ бўлган ҳолатлар 283 тага камайган, 432 та маҳалла жиноятдан холи ҳудуд сифатида эътироф этилди.  Жорий йилнинг дастлабки ойида эса 961 та маҳаллада жиноят содир этилмади. Лекин 68 та маҳалла фуқаролар йиғинида бу кўрсаткич бирмунча ошган. Айниқса, қотиллик, босқинчилик жиноятларининг ошиб бораётгани ҳушёрлик, огоҳликка чорлайди. Жиноятга етакловчи омилларнинг асосини бекорчилик, эътиборсизлик, назоратсизлик ташкил этади.

Йиғилишда сўзга чиққан мутасаддилар бу иллатга қарши курашишда аввало ота-оналар масъулиятини ошириш, маҳалла ва участка профилактика нозирлари, кенг жамоатчилик ўртасида ҳамжиҳатлик ишларини кучайтириш, жиноятга мойил бўлган оилалар, ёшлар билан алоҳида иш олиб бориш бугунги куннинг муҳим масалаларидан эканлигига эътибор қаратишди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube