Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КУН ЧИҚАР ЮРТ ВАКИЛЛАРИ ҚУЁШЛИ ЎЗБЕКИСТОНДА

×

 2020-02-21 19:22:12    77

PDF юклаш
Чоп этиш


   2019 йил 17-20 декабрь кунлари мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи чоғида  Япония императори Нарухито  ва ҳукумат вакиллари билан учрашиб, музокаралар олиб борганди. Унда белгилаб олинган Ўзбекистон-Япония муносабатлари, шу жумладан, истиқболда ривожлантиришнинг узоқ муддатли устувор йўналишлари бўйича амалий ишлар олиб бориляпти.

        Бугун 21 февралда Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Тошпўлатов Япония давлатининг вакиллари Хироши Ватасэ, Хироши Кодзима, Цуноути Йошинори жанобларини қабул қилди. 

Учрашув аввалида вилоят ҳокими ўринбосари кун чиқар мамлакатнинг вакилларига ташриф учун миннатдорчилик билдириб, ҳар иккала мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция ва туризм соҳасидаги ҳамкорликлар ҳақида гапирди. “Риштон-Япония” маданий иқтисодий алоқалар марказига “Қалайнав” қишлоғи ҳудудида 3,0 гектар ер майдони узоқ муддатли ижарага берилган. Шунингдек, икки давлатнинг Савдо-саноат палаталари, тадбиркорлари, ишбилармон доира вакиллари ҳамда манфаатдор ташкилотлари ўртасида бизнес форумлар ўтказиш, туризм бўйича маданий ёдгорликлар, дам олиш масканлари, санаторий ва сиҳатгоҳлари ҳақида маълумот алмашиш каби бир қатор муҳим йўналишларда ишлар олиб борилаётганлигини айтиб ўтди.

Учрашувда Япония давлатининг вакили Ватасэ Хироши Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, қуёшли мамлакат халқининг меҳнатсеварлиги ва меҳмондўстлиги япон халқи удумларига жуда ҳам мос келади, деди.      

   -Бизнинг делегациямиз вилоятнинг Риштон туманида экспортбоп чой плантацияларини барпо этиш ва бу борада замонавий технолгияларни жалб этишни мақсад қилган. Бу борада қишлоқ хўжалиги олимлари ва агрономлар билан бу ҳудуднинг об-ҳавоси, суви ва тупроғи таҳлил қилинмоқда. Бундан ташқари денгиз бўйида жойлашган Маизури шаҳри билан Фарғона вилояти ўртасида ҳар томонлама иқтисодий ва аграр соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўямиз, -деди Ватасэ Хироши.

       Шу куни Япония делегацияси аъзолари Фарғона вилоятнинг Риштон туманида ҳам бўлишди.

                                           Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

                                                         Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube