Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 195 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2020-03-06 18:33:45    400

PDF юклаш
Чоп этиш


Аёл нафосати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги ҳаётнинг мазмун-маъносига айланган. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган.

Бугун Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройида 8 март-Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят хотин-қизларига алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатилди.

       Фарғона вилояти хотин-қизлари вилоятнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилиб келишмоқда.

      Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев барча хотин-қизларни мазкур айём билан самимий муборакбод этди.

    - Барчамиз орзиқиб кутадиган, табиат чирой очиб бораётган мана шу илк баҳор кунларида, айни шу шукуҳли айёмда сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун вилоят хотин-қизларини 8 март байрами билан самимий муборакбод этаман, -деди вилоят раҳбари ўз табрик сўзида. -Бугунги кунда хотин-қизлар ўзининг билим ва тажрибаси, малакаси ва маҳорати ҳисобидан кўпгина жабҳаларда етакчи мавқеларни эгаллаб келмоқда. Ҳаётимизда тобора катта ўрин олаётган фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, юқори технологияларга асосланган замонавий тармоқлар, илму фан, тиббиёт, таълим-тарбия, маданият ва санъат каби ўнлаб муҳим соҳа ва тармоқлар ривожини аёлларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. Аёлларимизнинг оилаларни мустаҳкамлаш, обод турмуш тарзини шакллантириш тадбирларига бош-қош бўлаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Улар туман, шаҳар, вилоят Кенгашларининг депутатлари сифатида ҳам давлат ва жамоат ишларида фаол иштирок этмоқдалар.Бугунги кунда вилоятимизда 3 нафар сенатор аёл, 6 нафар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг борлиги бунга мисолдир. Хотин-қизларимиз қишлоқда фермерлик ҳаракатининг етакчиларига айланганлар. Улар бошқараётган фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш шартнома мажбурияти ортиғи билан уддаланмоқда.Кеча Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон опа Муротовага мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев қўнғироқ қилиб, байрам билан самимий муборакбод этди ва улар орқали фарғонанинг дилбар ва меҳнатсевар хотин-қизларини ҳам самимий табрик сўзлари билан йўқладилар.

Президентимизнинг фарғоналик қаҳрамон опага йўллаган табригини барча байрам иштирокчилари гулдурос қарсаклар билан қабул қилдилар.

Байрам тадбирида хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, фаол ва фидойи хотин-қизларни рағбатлантириш мақсадида бир гуруҳ аёлларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ва байрам совғаси, шунингдек, хотин-қизларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, фидокорона ва самарали меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида вилоятдаги энг илғор, обрўли, ибратли ва фидойи, шунингдек, юртимизда олиб борлаётган туб ислоҳотларда фаол ва ташаббускор хотин-қизлар ва ибратли оилаларни аниқлаш мақсадида ўтказилган кўрик-танловнинг ғолибларига вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва байрам совғалари тантанали равишда топширилди.  


Юлдузхон Олимова, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси: Биз нуроний онахонлар Президентимиз ва вилоят ҳокими етакчилигида олиб борилаётган хайрли ва савобли ишларни кўриб хурсанд бўламиз. Доимо эзгу ниятлар ила дуодамиз.Ҳаётий билим ва тажрибамизни фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан асрашга, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашга сарфлашга тайёрмиз ва бу йўлда куч-ғайратимизни аямаймиз.

Муҳаббатхон Ғофурова, “Энг намунали ҳунармандлар оиласи” номинацияси ғолиби: Вилоятимизда тадбиркорларга, ҳунармандларга яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланган ҳолда туманимиз марказида “Марҳаматхон” номли касб-ҳунарга ўргатиш ўқув маркази очганмиз. Жуда қисқа фурсат ичида 200 нафардан зиёд хотин-қизларга гилам тўқиш сир-асрорларини ўргатдик. Улар билан ҳозир бир сафда меҳнат қиляпмиз. Бугунги эътибордан жуда хурсандман. Келгусидаги ишларимизга куч-қувват ва илҳом бахш этади, албатта.

   Санъат усталари, хонанда ва ёш ижрочилар иштирокидаги бадиий-мусиқий дастур барчага байрам шукуҳини улашди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube