Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ “ҚУЧОҚ ОЧИБ ХАЛҚ ИЧИГА БОРАЙЛИК...”

×

 2020-03-13 18:10:18    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 13 март куни Ўзбекистон туманидаги "Туркистон" маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Ғаниевнинг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Унда, вилоятдаги бошқарма ва бўлимлар, суд, прокуратура, ички ишлар, адлия, коммунал соҳа идоралари ҳамда тумандаги 4 та сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабул давомида 35 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан бевосита вилоят ҳокимига 21 та мурожаат келиб тушди.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган сайёр қабулда вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатчи билан суҳбатлашиб, унда кўтарилган масала ва муаммони қисқа фурсатда ижобий ҳал этиш учун вилоят ҳамда туман мутасадди идоралари раҳбарларига зарур топшириқлар берди.

Туманнинг "Шодлик" МФЙ, "Жангир" кўчаси 44-уйида яшовчи Нодира Матхолиқованинг ишга жойлашиш, Беруний номли МФЙ, "Борлиқ" кўчасида истиқомат қилувчи Муроджон Мелиқўзиевнинг мазкур кўчадаги электр таъминоти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бетон таянч устунлар ўрнатиш бўйича мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

"Шакаробод" МФЙ, Қақир кўчасида яшовчи Мухтасар Маматқулованинг жазони ўташ муассасасида бўлган фарзандларини афв этиш масаласида қилган мурожаати кўриб чиқилиб, қонуний тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, қабул жараёнида келиб тушган бошқа мурожаатлар борасида ҳам тааллуқлилиги бўйича ҳар бири алоҳида ўрганилиб, ҳуқуқий ва амалий йўл-йўриқлар кўрсатилди.

 

                              Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.   

                                        Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube

 

 

 

ghghgh