Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ БИРЛАШАДИГАН КУН

×

 2020-03-20 12:40:28    109

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокидаги видеоселектор йиғилишида коронавирус муаммосига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда ушбу хавфли инфекция дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатига тарқалди. Эпидемия кенг ёйилиб кетгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уни пандемия деб эълон қилди. Афсуски, бу юқумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади.

Бу вазият олдиндан тўғри баҳоланган ҳолда давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Республика махсус комиссияси тузилди ҳамда юртимизга касалликнинг оммавий кириб келиши ва кенг тарқалишининг олди олинишига эришилди.

Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида ҳокимлар раҳбарлигида махсус штаблар ташкил этилди. Ҳудудлар кесимида эпидемиологик вазият бўйича кунлик маълумотлар таҳлил қилиниб, тезкор чоралар кўриб борилмоқда.

Президентимиз бошчилигида ўтказилган селектордан сўнг вилоят ҳокими ва ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, солиқ, соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази, халқ таълими вилоят бошқармалари бошлиқлари ва бошқа ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида вилоят штабининг тезкор йиғилиши ўтказилди.

Вилоят ҳокими, махсус штаб раҳбари Шуҳрат Ғаниев вазият тўлиқ назорат остида эканини айтиб, ҳеч қандай хавотирга асос йўқлиги боис ваҳимага тушмаслик борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халққа мурожаати маъно-мазмунини вилоятдаги вазият билан боғлаб тушунтириб берди.

Азиз фарғоналиклар!

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, халқимиз бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади.

Ҳозирги кунда вилоят бўйича санитария-эпидемиологик осойишталиги марказларида 335 та, даволаш профилактика муассасаларида 2098 та махсус ҳимоя кийими ва воситалари, 2554 кг зарарсизлантириш моддалари ва 220 дона автомакс (пуркагич) аппаратлари захираси яратилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан қўшимча равишда 1,2 тонна гипохлорид кальций зарарсизлантирувчи моддаси, 40 та пуркагич, 20 та масофадан туриб ўлчовчи термометр, 70 та махсус иш кийимлар ажратилди.

Коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморларни ётқизиш учун шаҳар ва туманларда 100 дан ортиқ захира ўринлари ташкил этилди. Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда 19 та шаҳар ва туман бўлимларида махсус бокслар, малакали мутахассислардан иборат 22 та тезкор бригадалар шай ҳолга келтирилди. Уларга махсус реанимобиллар бириктирилиб, ҳимоя воситалари билан таъминланди. Ҳар бир шаҳар-туманда энг керакли 21 хил турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар захираси яратилди.

Вилоятнинг чегара ҳудудларида жойлашган 8 та санитария-назорат пунктлари тиббий кўриклар ўтказиш учун керакли жиҳоз ва анжомлар билан таъминланиб, туну кун навбатчилик ташкил этилди. Чегара ҳудудларда божхона постлари қошидаги 5 та назорат пунктлари масофадан туриб истимали беморларни аниқлаш учун тепловизорлар билан таъминланди.

Шу йилнинг ўтган даврида вилоятимизга эндемик давлатлардан қайтган 508 нафар фуқаролар назоратга олинди. Ҳозирги кунгача 381 нафарида 14 кунлик тиббий кузатув муддати тугади, 117 нафарида тиббий кузатув давом этмоқда. Қирғизистон ва Тожикистон билан чегара ҳудудлардаги 7 та чегара ўтказиш пунктларида чет эл фуқароларини юртимизга кириб келиши вақтинча тўхтатилди.

Белгиланган тадбир асосида савдо ва озиқ-овқат, маиший хизмат ва ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли гавжум жойларда дизенфекция ҳамда зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари вақтинча ёпилди. Республикамизнинг турли олий таълим муассасаларида ўқиётган 8414 нафар фарғоналик талабалар тўлиқ яшаш манзилларига етиб келди. Фарғонага бошқа вилоятлардан келиб таълим олаётган 527 нафар ўқувчи ва 3835 нафар талбалар уйларига қайтарилди.

Прокуратура ва солиқ органларига бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи сунъий ошишининг олдини олиш бўйича тегишли вазифалар юклатилди. Ҳар бир ҳудудда прокуратура, департамент, солиқ инспекцияси, деҳқон бозорлари раҳбарлари ва бошқа мутасадди идоралар масъул ходимлари иштирокида ишчи гуруҳлари шакллантирилди.

Ишчи гуруҳлари томонидан 27 та деҳқон бозорлари ва уларда фаолият олиб бораётган 15 мингдан кўпроқ тадбиркорлар, 28 та савдо комплекслари, 2950 та озиқ-овқат дўконлари, 20 дан зиёд супермаркетлар, 803 та дорихоналар, 7 та ун ва 2 та ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари нархни асоссиз оширмаслик, акс ҳолда жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар қўлланиши хусусида расман огоҳлантирилди.

Наврўз байрами муносабати билан деҳқон бозорларида аҳолига арзон нархда кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда. Шу билан бирга, вилоятдаги йирик савдо объектларида 521,6 тонна озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси шакллантирилиб, сотиб бўлинган маҳсулотлар ўрни пешма-пеш тўлдирилмоқда. Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарлари аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш мақсадида 17-31 март кунлари туманлардаги фермер, деҳқон, чорвачилик хўжаликлари томонидан маҳсулот етказиб бериш режа асосида амалга оширилмоқда.

Айни шундай синовли кунларда вилоятнинг барча ҳудудларида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, маҳсулотни қўлдан-қўлга ўтиши ва сифатини назорат қилиш, савдо тартиб-қоидаларини қатъий таъминлаш бўйича маҳаллий ҳокимликлар, санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази, солиқ, монополия, статистика ва ветеринария соҳаси мутахассислари бириктирилиб, кунлик назорат тизими йўлга қўйилган.

Ишонамизки, Ибн Синонинг ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир, хотиржамлик ярим соғлиқдир, сабр эса шифонинг бошланишидир, деган ҳикматли ўгитига амал қилган Фарғона аҳли миллий қадриятларимиз руҳида ўзаро аҳил ва иноқ, ҳамжиҳат бўлиб, бу касалликни ёруғ юз билан енгиб ўтишда фаоллик ва фидойилик хислатларини намоён этадилар.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

FacebookTelegramВеб сайтYouTube