Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА БЕМОРЛАР СОНИ ЯНА 5 КИШИГА КАМАЙДИ!
2020-05-09 17:10:28 76
Бугун, 9 май куни Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган яна 5 нафар бемор кассаликдан бутунлай фориғ бўлиб, саломатликларини мустаҳкамлаш учун реабилитацияга кузатилди.
Касалликни даволашда муваффақиятга эришаётган мамлакатлар қаторида бўлишда тиббиёт ходимларининг фидойилиги, давлат ва халқнинг жипсликдаги ҳаракати сабаб бўлмоқда.
Тузалиб чиққанларнинг 3 нафари Россиядан, 2 нафари эса Германия-Россия-Қозоғистон узоқ масофага қатновчи халқаро юк автомашинасида келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган.
Уларнинг барчаси эркак бўлиб, 3 нафари Фарғона вилоятидан, 2 нафари эса Бухоро вилоятидан.
Вилоятда шу пайтга қадар 131 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 136 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1780 нафарни ташкил этмоқда.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати