Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁЗЁВОН ҚУМ БАРХАНЛАРИ НИМА МАҚСАДДА ФОЙДАЛАНИЛМОҚДА?

×

 2020-05-15 10:48:32    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ёзёвон тумани ҳудудидаги қум барханларидан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилаётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Шу муносабат билан Ёзёвон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг Баёноти ва Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг Раддияси эълон қилинган.

Қуйида улар билан танишасиз.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг

БАЁНОТИ

      Ижтимоий тармоқларда “Ёзёвон табиат ёдгорлиги йўқоладими?” сарлавҳа остида мақола эълон қилинган.

     Мақолани ўқиган кишида Ёзёвон табиий ёдгорлиги ҳудудидаги қум барханлари талон-тарож қилинаётгани, ундаги ноёб ҳайвонлар йўқолиб кетаётгандек фикр уйғонади.

     Аслидачи?

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 мартдаги фармойиши ва Фарғона вилоят ҳокимининг 2012 йил 5 июлдаги 05-30/1786-сонли ер ажратиш ҳақидаги кафолат хатига асосан Ёзёвон табиий ёдгорлиги ҳудудида, “Марказий Фарғона” сув омбори қурилиши учун қум каръери ташкил қилиш мақсадида 2009-2011 йилларда Фарғона вилояти 22-сон Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси буюртмасига асосан, “Гидропроект” ОАЖ томонидан Ёзёвон туманидаги жанубий 4 ва 5-қум заҳира манбаларида геологик қидирув ишлари олиб борилиб, аниқланган заҳиралари 2012 йил 16 май кунги Заҳиралар марказий қўмитасининг 18-сонли Протокол билан Марказий Фарғона қум заҳираси 12417.2 минг м3 миқдорда тасдиқланган.

      Сув омбори қурилиши ишлари муносабати билан Марказий Фарғона қум заҳира манбаидан фойдаланиш учун “Юггазспецмонтаж” унитар корхонасига 4 ва 5-сонли участкалар учун 04.04.2013 йилда FR 0018 F5 серияли норуда фойдали қазилмалари ўз ичига олган ер қари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар берилган. Ҳозирда сув омборини қуриш ишлари “Ўзгидротехник” МЧЖ томонидан давом эттириб келинмоқда.

      Шунингдек, жамият томонидан 4 ва 5-сонли участкаларда (жами 100 га ер майдонида) қум қазиш ишлари олиб бориш учун Давлат геология қўмитаси томонидан 2019 йил 22 октябрдаги FR 0108 F5 серияли лицензия берилган бўлиб, унинг амал қилиш муддати 2022 йил 20 июль кунига қадар белгиланган (сурати илова қилинади).

     Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан 2019 йил 24 июлда сув омбори учун бу ҳудуддан қум олишга ҳулоса берилган. (сурати илова қилинади).

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 7 мартда “Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш баёни”нинг 29-бандида Фарғона вилоятидаги сув омбори қурилишини жорий йилда якунлаш мақсадида Ёзёвон туманидаги 5-сонли қум карьеридан фойдаланиш масаласини ҳал этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш ва Ёзёвон ўрмон бўлимидан қум олишга Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси рози бўлса, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси эътироз билдирмаслигини маълум қилган.

    “Марказий Фарғона” сув омбори стратегик объект бўлиб, Олтиариқ, Бувайда, Боғдод, Учкўприк ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманларида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда жуда катта ўрин эгаллайди. Мамлакат миқёсидаги бу сув омбори қурилиши Ёзёвон табиат ёдгорлигига ҳеч қандай хавф солмаслигига ҳукумат қарори, нуфузли қўмиталарнинг лицензия ва хулосасидан ҳам билса бўлади.

        ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

                                        ***             ***          ***

Ёзёвон туманидаги қум каръери бўйича оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларга Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан берилган                                                                             РАДДИЯ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008йил 25 сентябрдаги 214-17-сонли махсус қарорига мувофиқ, Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги “Иншоот” қурилиши ишлари бошланган. Лойиҳа смета ҳужжатлари “Гидропроект”АЖ томонидан тайёрлаган бўлиб, Давлат экспертиза хулосалари олинган.

Сув омбори қурилишида асосий қурилиш элементи тўғон ҳисобланиб, тўғон кўтариш ишлари учун қум тўлиқлигича ҳудудда жойлашган атроф ерлардан олиниши кўрсатилган. Лойиҳа қидирув ишлари жараёнида ушбу участкалардаги қумнинг гранулометрик таркиби физик ва кимёвий хоссалари ўрганилиб, лойиҳа смета ҳужжатларига Ёзёвон тумани Давлат заҳирасидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 2-контурида жойлашган 5-қум каръери фойдаланиш кўзда тутилган.

2008-йил қурилиш бошланган давридан 2018-йилгача объектда “Юггазспецмонтаж” УК бош пудратчи сифатида қурилиш-монтаж ишларини бажарган ва каръерлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия орқали фойдаланиб келган.

2018 йил 28 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг махсус баённомасига асосан объектда бош пудратчи қилиб “Узгидротехник”МЧЖ (номи ўзгарган Ёзёвон махсус сув қурилиш” ДУК) тайинланган.

Ушбу қарорга асосан, “Иншоот” қурилиши учун зарур бўлган қум каръери берилиши бўйича Ёзёвон тумани ҳокимининг 2019 йил 18 апрелдаги №96-сонли,Фарғона вилояти ҳокимининг 2019 йил 16 майдаги №01-25/2109-сонли кафолат хатлари олиниб, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитасидан 2019 йил 22 октябр куни FR №0108-сонли каръердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олинган. Ер қари участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш жараёнидаЎзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан 2019 йил 24 июль кунги №01-01/10-08-1574-сонли Давлат экологик экспертиза хулосалари олинган.

Экологик экспертиза хулосаларида каръердан фойдаланиш даврида бир қанча талабларга амал қилиш бўйича кўрсатмалар берилган. Бугунги кунда объект қурилиши учун ушбу каръерлардан фойдаланиш жараёнида юқоридаги талабларга, ҳайвонот ва набодот оламига зарар етказмасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

                            

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube