Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 197 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ: ИМТИЁЗ ВА ИМКОНИЯТЛАР

×

 2020-05-20 10:22:54    158

PDF юклаш
Чоп этиш


Кичик саноат зоналарида 342,6 млрд. сўмлик 52 та лойиҳа ишга туширилиб, 1491 та янги иш ўринлари яратилди.

Фарғона вилоятининг 13 та ҳудудида кичик саноат зоналари ташкил этилди. Улар учун 70,3 гектар ишлаб чиқариш майдонлари ажратилди. Бу ерда умумий қиймати 912, 2 миллиард сўм бўлган банк сармоялари, хорижий инвестициялар жалб этилиш орқали 142 та янги лойиҳаларни амалга ошириш, 5739 та иш ўринлари яратиш борасида иш олиб борилмоқда.

Энг муҳими, кичик саноат зоналарида экспортбоп, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи лойиҳа ташаббускорлари кун сайин ортиб бормоқда, истиқболли таклиф ва мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бу бежиз эмас. Чунки кичик саноат зоналарида иш бошлаган, инвестиция жалб этган тадбиркорлик субъектлари ер ва мулк солиғидан озод қилинди. Бундан ташқари, йўл, табиий газ, сув, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида олиб борилаётган ишлар маҳсулот таннархини арзонлаштириш, сифатини ошириш имкониятини бермоқда.

Фарғона шаҳридаги “Фарғона механика” кичик саноат зонасида ҳозирга қадар умумий қиймати 33,9 млрд. сўм бўлган 6 та лойиҳа амалга оширилиб, 246 та янги иш ўрини яратилди. Жорий йилнинг дастлабки икки ойида, бу ерда 390,5 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Экспорт 10,6 минг доллардан ошди.

“Фарантепкорпетес” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона фаолият кўрсата бошлаганига кўп вақт бўлгани йўқ. Бу ерда туркиялик сармоядорлар умумий қиймати 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция киритди. Швеция технологияси асосида гилам тўқиш ускуналари олиб келиб ўрнатилди. Маҳаллий хом ашёлардан тайёрланган гиламларга ички ва ташқи бозорда талаб тобора ортиб бормоқда.

“Форес колор” масъулияти чекланган жамияти ҳам кичик саноат зонасида ишга туширилган истиқболли лойиҳалардан. Бу ерда тайёрланаётган бежирим либослар маҳаллий ва хориж бозорлари пештахталарини тўлдирмоқда. Замонавий ишлаб чиқариш ускуналари 250 нафардан ортиқ маҳаллий ёшлар бандлигини таъминлади.

Жорий йилнинг иккинчи ярмига қадар дизайнерлик ва бўяш цехлари ҳам ишга туширилади. Бу бир вақтнинг ўзида яна 200 та қўшимча янги иш ўринлари яратиш имкониятини беради.

Шунингдек, Германия технологияси билан жиҳозланган “Долина мебель сервис” масъулияти чекланган жамия-ти томонидан умумий қиймати 1 млн. АҚШ доллари бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда. Бинода таъмирлаш ва қайта реконструкциялаш ишлари ниҳоясига етказилди, 400 минг АҚШ доллари миқдорида ускуналар олиб келиб ўрнатилди. Айни кунда корхонада офис мебеллари ишлаб чиқариш жараёни бошланди.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 августдаги “Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек, давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 12 декабрдаги “Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда, — дейди вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” раҳбари Шокиржон Аҳмедов. — Ҳозирги кунга қадар, кичик саноат зоналарида умумий қиймати 342,6 млрд. сўмлик 52 та лойиҳалар ишга туширилиб, 1491 та янги иш ўринлари яратилди. Қолган 90 та лойиҳалар бўйича қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, кичик саноат зоналаридаги умумий майдони 35,9 гектар бўлган бўш ер майдонларининг 131 та лотларига тендер танловлари бўлиб ўтди.

Айни кунларда кичик саноат зоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Масалан, “Наврўз” кичик саноат зонасидаги “Ал сафо Марва” ва “Абду Сиддиқ барака” хусусий корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган атлас, адрас ва бахмаллар. “Надирмат” кичик саноат зонаси иштирокчиси “Сениорита” хусусий корхонаси томонидан тайёрланаётган бежирим чарм пойабзал маҳсулотлари, “Саховат бисквит” оилавий корхонасининг печенье, вафли ва ширинликларига қўшни давлатларда ҳам катта қизиқиш билдирилмоқда.

Жорий йилда вилоятнинг яна 9 та ҳудудида қўшимча 13 та кичик саноат зоналари ташкил этиш, уларни муҳандислик коммуникация тармоқлари билан таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.



Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube