Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОДАМЛАРНИНГ ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН — ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДАН УМИДЛАРИ КАТТА

×

 2020-07-03 18:47:50    59

PDF юклаш
Чоп этиш


  Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг шу кунлардаги сайёр қабуллари чоғида буни яна бир бор ҳис қилиш мумкин. Улар энди шахсий муаммонигина эмас, балки жамиятни соғломлаштириш борасидаги таклиф ва мулоҳазаларини ҳам баён қилмоқдалар.

     Данғара туманидан Икромжон Мелиқўзиев тадбиркорлик қилаётган жойи бузилгани, аммо йиллар давомида ўзи ва шериклари ўриндош ер ололмаётганини айтди.

Мақсад Умаров Қўқондаги Ҳунармандлар шаҳарчасида 80 нафар тадбиркор-усталарни бозор растасидан чиқариб юборилаётганини билдириб, аслида бу ер айнан улар учун қурилган бўлса-да, кимдир “эгалик” қилишидан арз қилди.

— Ҳунармандлар бозорини қайта тиклашда ёрдам берсангиз, — деди у ҳокимга.

“Аюбхон текстил” хусусий корхонаси маҳалладаги ноқонуний номозхона ўрнига 40 нафар ёшга иш ўрни яратилгани, аммо айрим одамлар унинг фаолиятига тўсқинлик қилаётганини айтиб, бу каби масалаларга қатъий муносабат билдириш зарурлигини таклиф қилди.

Шуҳрат Ғаниев ҳар бир мурожаат ва таклифни қонун асосида ҳал этиш чораларини кўрди.

***

Фурқат туманида ўтказилган ҳокимнинг сайёр қабулида ичимлик суви, кўчаларни ободонлаштириш тадбиркорлик фаолияти юритиш учун кредит, ишга кириш каби масалаларда қирққа яқин фуқаро мурожfат қилди. Чет элга ишга юбораман деб, аҳолидан пул йиғиб олган фирибгарларга қонуний жазо кўриш, қишлоқларда автомобиль қатновини йўлга қўйиш, туман кадастр идорасидаги оворагарчиликлар... барча масалалар жойида таҳлил қилиниб, ҳал этилди.

Муҳаббатхон Раҳимова шаръий никоҳ билан турмушга чиққач, икки фарзанди билан эридан ажрашгани, яшашга уйи йўқлигидан шикоят қилди. Масаланинг муаммоси ечилиши мумкиндир, аммо моҳияти мунозарали эди. Шу ўринда вилоят ҳокими умуман шаръий никоҳ қонунийми, деган савол киритди.

— Нега ҳаётнинг паст-баландини кўрган оқсоқоллар, фахрийлар, уламолар, жамоат ташкилотлари кузатувчи бўлиб туришибди, бу масалада? Матбуотда фикр алмашиш  майдони яратилиши, ноқонуний никоҳдан азият чекканлар тақдири ҳақидаги таҳлиллар берилиши керак эмасмиди? — деди ҳоким куйинчаклик билан. Афсуски, ачинарли ҳолга тушган Муҳаббатхон мисоли ягона эмасди.

Фурқат туманидаги сайёр қабулда уч нафар уйда ўтирган кам таъминланган аёлларга тикув машиналари совға қилинди. Бир нафар ногиронга аравача берилди.         

***

Бешариқда вилоят ҳокими сайёр қабул ўтказиши аввалдан эълон қилинган эди. Шунга қарамай йигирма-ўттиз чоғли аризачи келди холос. Сабаби маҳаллий ҳокимият ва соҳа раҳбарлари улар билан аввалидан учрашган, аксариятининг муаммоси ҳал қилинган экан.

Йирик масалалар ечими вилоят ҳокимини кутар эди. Товул қишлоғида мактаб йўқ. 250 нафар болани автобусда ташиб бошқа қишлоқдаги мактабга олиб борадилар... Қишлоқ фаоли Эрали ота Рустамовнинг гапи оғзида қолди.

— Бу бизнинг масала, — деди Шуҳрат Ғаниев ва туман ҳокими, вилоят халқ таълими, молия, қурилиш, бошқармалари бошлиқлари билан бир муддатли ер-кадастр маслаҳатлашувидан сўнг аризачига юзланди.—Эртага эрталабдан 320 ўринли мактаб биноси қурила бошланади.

Ҳоким қабулидаги аризачию, унга Фарғонадан ҳамроҳ бўлиб келганлар қарсак чалиб юбордилар.

Эрали ота дуога қўл очди:

— Юртимиз тинч, сиздек инсонни бизга раҳбар этиб тайинлаган Юртбошимиз омон бўлсинлар, омин!

Уйи ёниб кетган оилага моддий ёрдам, фарзандларини ишга жойлаш учун келган онахон талабига ижобат, етим болаларга уй-жой. Қолган талаб, истак, арзлар ҳал қилинди.

Шаҳноза Кабирова 2 фарзанди билан ёлғиз она сифатида тирикчилик қилади. Ота-она вафот этган. Собиқ эрдан ёрдам йўқ...

— Кичик бир дўкон қуриш учун ер керак эди... 

Ҳоким туман раҳбарига аукцион орқали Шаҳнозахонга ер таклиф қилишни топширди, ва:

— Агар аукционда ютиб олсангиз, 1 сотих ер ҳақини биз тўлаб берамиз. Аммо ҳалол-пок ишлаб, болаларингизни илмли қилиб тарбиялайсиз, — деди.

 Ёш жувоннинг кўзлари жиққа ёшга тўлди.                     

— умрбод унутмайман бу яхшилигингизни....

 Кейин ҳоким ҳамроҳларига, туман раҳбарларига бир-бир қараб қўйди. Бир сўз айтмасада, ҳаммаси тушунарли эди. Аввало, инсон омили. У бугун бахтли яшаши керак. Давлат ва жамият эса ҳар бир инсон тақдирига алоҳида-алоҳида ёндашув меъёрларини жорий этиши лозим. Ҳоким шундай демоқчи бўлди, чоғим.

                                                                                    

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube